Алексей Владимирович Николаев (1979-йилнинг 5-сентябрида туғилган) – ўзбекистонлик футбол мураббийи ва собиқ футболчи.

Алексей Николаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алексей Владимирович Николаев
Таваллуд санаси 1979-йил 5-сентябр (1979-09-05) (47 ёш)
Таваллуд жойи Воронеж СССР
Бўйи 1.84 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996 Прогресс - (-)
1999—2000 Металлург Бекобод - (-)
2000—2002 Қизилқум 96 (14)
2003—2005 Пахтакор 73 (2)
2006 ФC Шинник Ярославл 2 (0)
2006—2007 Актобе 31 (3)
2008 Қурувчи 25 (0)
2009 Шензҳен Ф.C. 27 (0)
2010 Динамо Самарқанд 24 (1)
2011 Қизилқум 24 (3)
2012 Пахтакор 7 (0)
2012—2013 Бухоро 31 (2)
2014 НБУ-Осиё 21 (2)
2015 Қўқон 1912 4 (0)
2016 Оқтепа ? (?)
2017 Динамо Самарқанд 17 (0)
Миллий терма жамоа
2002—2008 Ўзбекистон 42 (0)
Бошқарган клублари
2018—2022 Пахтакор (академия)
2024—2026 Сурхон (мураббий)
2024—2026 Сурхон У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

2002—2008-йилларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасида ўйнаган. Футболчилик фаолияти давомида ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Футболчилик фаолияти

Футболчилик фаолиятини 2000-йилда „Қизилқум Зарафшон“ клубида бошлаган. 2003—2005 йилларда „Пахтакор“ сафида тўп сурган ва уч карра Ўзбекистон Олий лигаси чемпиони бўлган. 2006-йилда у Ярославлнинг „Шинник“ жамоасида иккита ўйин ўтказди. 2006-йилдан 2007-йилгача „Актобе“ да ўйнаган ва 2007-йилда Қозоғистон Премер-лигасида ғолиб чиққан. 2008-йилда Ўзбекистон Суперлигасининг вакили „Қурувчи“ клубида бир мавсум ўйнаган. 2009-йилда Хитойнинг „Шенчжен Шангқингйин“ жамоасида ўйнаган, 2010-йилда эса Самарқанднинг „Динамо“ клубига ўтган. 2015-йилги мавсум аввалида Қўқон 1912 жамоасига ўтган[1]. 2017-йил Самарқанднинг Динамо жамоасида ўйнаган ва мавсум якунида фаолиятини якунлаган[2].

Миллий терма жамоа

Николаев Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини 2002-йилнинг 14-майида Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида (4:1) ўтказган. Алексей 2004-йилги Осиё кубоги учун таркибга киритилган. Мусобоқада 3 та ўйинда майдонга тушди: Ироқ билан (1:0 ва қизил карточка), Туркманистон билан (1:0) ва чорак финалда Баҳрайн билан (2:2, к.3:4) ўйинларда иштирок этган. Ўз навбатида, 2007-йилги Осиё Кубоги учун таркибда бўлган, аммо мусобоқада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган[3].

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан мураббийлик фаолиятини бошлаган ва Пахтакор академияси ишлаган[4]. Пахтакор клуби тизимидаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг 2024-йилда Сурхон клубида мураббий сифатида бошлаган. Сурхон клубида асосий жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлик қилган бўлса У21 жамоасига бош мураббийлик қилган[5].

Ютуқлар

Пахтакор
Актобе
Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси (1): 2008
  • Ўзбекистон Кубоги (1): 2008

Манбалар

Ҳаволалар