Aleksey Okladnikov
Qiyofa
Алексей Павлович Окладников (1908-йил 20-сентябр, Константиновшчина, ҳозирги Иркуцк вилояти — 1981-йил 18-ноябр, Москва) — рус археологи, тарихчи ва этнограф. СССР Фанлар академияси академик (1968 -йилдан). 1966-йилдан Фанлар академияси Сибир бўлимининг Тарих, филология ва фалсафа институти директори. Тешиктош ғориазм неандертал одамнинг бош суяги қолдиқларини топган ва ўрганган (1938—39). Сибир, Ўрта Осиё ва Монголия археологияси, этнографияси соҳасида узоқ вақт илмий тадқиқот ишлари олиб борган. Монголия ҳудудида биринчи бор палеолит даври ёдгорликларини текширган. Ўрта Осиёда тош даврига оид ёдгорликларни қазиш ва илмий тадқиқ қилишда фаол иштирок этган. Ўзбекистонда тош даврининг ўрганилишига асос солган.
Манбалар
- Неолит и бронзовий век Прибайкаля, т. 1—3, М— Л., 1950—53; Сентралноазиац-кий очаг первобитного искусства, Новосибирск, 1972.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |