Aleksey Pervushin
Алексей Николаевич Первушин (20-сентябр 1905-йил, Термиз — 6-апрел 1975-йил, Москва) — совет қўмондони, генерал-маёр (1-январ 1942-йил).
| Алексей Николаевич Первушин | |
|---|---|
| Таваллуди |
20-сентябр 1905-йил Термиз, Россия империяси |
| Вафоти |
6-апрел 1975-йил (69 ёш) Москва, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | кавалерия пиёда аскар |
| Хизматдаги йиллари | 1919-1953 |
| Унвони |
|
| Қўмондонлик қилган | 84-отлиқ полки 106-ўқчи дивизияси, 44-армия, Марказий Осиё ҳарбий округи, Одесса ҳарбий округи |
| Жанг/уруш | Босмачиларга қарши кураш Халхин-Голдаги жанглар, Совет-фин уруши, Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Алексей Николаевич Первушин 1905-йил 20-сентябрда Термиз шаҳрида таваллуд топган.
Тошкент кадетлар корпусида таҳсил олган, 1914-йилда 2-Оренбург кадет корпусига ўтказилган ва 1917-йилда Термиз шаҳар гимназиясига ўқишга ўтади
Ҳарбий хизмати
Фуқаролар уруши
1919-йил 3-мартда Қизил Армия сафига чақирилиб, Қизил Армия томонидан Термиз чегарасидаги отлиқ разведкага юборилган ва Бухоро амири қўмондонлиги остидаги қўшинларга қарши Шарқий Бухоро, шунингдек, Афғонистон чегарасидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
1920-йил апрелда Самарқандда жойлашган 15-Олмаота отлиқ курсларига ўқишга жўнатилди. 1922-йил январда 3-Туркистон отлиқ полки (2-алоҳида отлиқ бригадаси, Туркистон фронти) таркибига взвод командири лавозимига тайинланди, Самарқанд вилояти ва Шарқий Бухоро ҳудудида Хал-Бута, Иброҳим-бек ва Хаарам-бек қўмондонлигидаги тўдаларга қарши жангларда иштирок этган.
Уруш пайти
Первушин 1923-йил январда 1-Туркистон полкида (1-алоҳида отлиқ бригада) взвод командири лавозимига тайинланди. 1924-йилдан 1926-йил сентабргача бўлган даврда Олий ҳарбий шарқшунослик билим юрти қошидаги отлиқ аскарлик курслари ва Туркистон курсларида таҳсил олган, кейин Туркманистон ўлка бошқармаси қошидаги 1-Туркистон полкига қайтиб келган ва шу ерда полк мактабининг бошлиғи этиб тайинланган. 1926-йил ноябр ойида эса полк штаб бошлиғи лавозимига 1927-йил 7-октябрдан 18-декабргача бўлган даврда Шимолий гуруҳ штаб-квартирасининг разведка бўлими бошлиғининг ёрдамчиси сифатида у Жунайдхон бошчилигидаги босмачи тўдаларга қарши жангларда иштирок этган. Первушин шундан сўнг Туркистон отлиқ полки (Ўрта Осиё ҳарбий округи) штаб бошлиғининг ёрдамчиси лавозимида, бир вақтнинг ўзида, 1928-йил 11-августда Волга ҳарбий округи штаб-квартирасида сафарбарликка ишчиларни тайёрлаш курсларини тамомлаган. 1929-йил май ойида худди шу полк таркибида полк мактабининг бошлиғи этиб тайинланди.
Первушин 1930-йил декабрда 77-отлиқ полки (10-Шимолий Кавказ отлиқ дивизияси, Шимолий Кавказ ҳарбий округи) таркибидаги полк мактабининг бошлиғи ва сиёсий ходими, 1931-йил декабрда эса бошлиқ ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Шу полкнинг шахсий таркиби, 1932-йил октябр ойида эса 88-Армавир отлиқ полки (12-отлиқ дивизияси) штаб бошлиғининг ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган.1933-йил ноябр ойида Новочеркасскда жойлашган Қизил Армия офицерлари учун отлиқ аскарларнинг малакасини ошириш курсларига ўқишга жўнатилди, уни 1934-йил апрелда тамомлади ва 7-июнда 67-Кавказ отлиқ полкининг штаб бошлиғи, 1936-йил март ойида эса 31-отлиқлар дивизияси (ОКДВА) таркибида 121-отлиқ полкининг штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. 1937-йил март ойидан бошлаб Первушин ўша бўлинманинг штаб-квартирасида 1-бўлинма бошлиғи, бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси сифатида ўз фаолиятини юритди.
1939-йил март ойида 84-отлиқ полкининг (31-отлиқ дивизияси, 1-алоҳида Қизил байроқ армияси) қўмондони этиб тайинланди ва шу йилнинг август ойидан бошлаб махсус топшириқлар учун Трансбайкал ҳарбий округи фронт гуруҳи қўмондони лавозимини эгаллади. Шундан кейин Халхин-Гол дарёсидаги жанговар ҳаракатларда қатнашди. Тез орада Первушин махсус топшириқлар учун 8-армия қўмондони (Шимолий-Ғарбий фронт) лавозимга ўтказилди ва Совет-Фин урушида иштирок этди.
1940-йил июл ойида махсус топшириқлар учун Узоқ Шарқ фронти қўшинлари қўмондони, 1941-йил апрел ойида эса 156-пиёда дивизияси (Одесса ҳарбий округи) қўмондони ўринбосари лавозимига тайинланди.
Улуғ Ватан уруши
1941-йил 2-июлда полковник Алексей Первушин 106-пиёда дивизияси қўмондони этиб тайинланди, у Қримда Перекоп ва Жанкой яқинидаги мудофаа жанговар ҳужумларида, октябрдан ноябргача — Керч яриморолидаги жангларда, кейин эса Ростовдаги жангларда қатнашди. Декабр ойида у бир вақтнинг ўзида Ростов гарнизони бошлиғи бўлиб хизмат қилган, шу билан бирга шаҳар мудофаасини ташкил қилиш билан ҳам ўз фаолиятини олиб борган.
П. И. Батов шундай деб ёзган[1]. „... Генерал Первушин билан урушдан кейин учрашганимизда менга шундай деган эди: Эй Худойим, улар дивизиядан армия қўмондони лавозимига тайинланганларида жуда оғир эди! Афтидан, улар Қримни билганим учун шундай қилишган, кейин эса, эсингиздами, одам кам эди. Бу ҳақиқатни тушуниш мен учун осон бўлмади. Армия елкангизда! Ва бу ко‘риниб турган ҳолат ... Сиз буни ҳозир ҳам эсласангиз сизни ҳайратда қолдиради“
1941-йил декабрда Керч-Феодосия десант жанглари пайтида жанговар ҳаракатларда қатнашиб 44-армия қўмондони этиб тайинланди, унинг давомида Керч бўғозини кесиб ўтиб, 29-декабргача Феодосияни озод қилди. Генерал-маёр Первушин 1942-йил 16-январда оғир яраланди ва касалхонада даволанди[2].
1943-йил август ойида тузалиб, Ўрта Осиё ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимига тайинланди, 19-августдан шу округ қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилди ва 11-сентябрда яна бу лавозимга қайтди. 1944-йил март ойида Одесса ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимига тайинланган, шу йилнинг 17-октябридан 28-октябргача бўлган даврда вақтинча ўша округ қўшинларига қўмондонлик қилган.
Урушдан кейинги ютуқлари

Первушин 1945-йил сентябр ойида Одесса ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг олий ўқув юртлар бўйича ўринбосари, 1947-йил 17-январда эса шу округ қўшинлари қўмондонининг олий ўқув юртлари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
1949-йил май ойида эса К. Э. Ворошилов номидаги Олий ҳарбий академиянинг Олий академик курсларига ўқишга жўнатилди, шундан сўнг 1950-йил май ойида Волга ҳарбий округининг ўқув юртлар бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
Генерал-маёр Алексей Николаевич Первушин 1953-йил июн ойидан бошлаб СССР Мудофаа вазирлигининг Кадрлар Бош бошқармаси ихтиёрида бўлиб ва шу йилнинг декабр ойида касаллик туфайли нафақага чиқди. 1975-йил 6-апрелда Москвада вафот этди. У Введенский қабристонига дафн этилган.
Ҳарбий унвонлари
- Маёр (1936-йил 17-феврал);
- полковник;
- Генерал-маёр (1942-йил 1-январ).
Мукофотлари
- Ленин ордени (1945-йил 21-феврал);
- Қизил Байроқнинг тўртта ордени (1939-йил 17-ноябр, 1940-йил 19-май, 1944-йил 11-март, 1949-йил 20-июн);
- Кутузов ордени, 2-даражали (1945-йил 21-феврал);
- Медаллар.
Манбалар
- ↑ Батов П. И. В походах и боях. — 3-е изд. — : Воениздат, 1974.
- ↑ Владимир В. Бешанов Год 1942 — «учебный» Мн.: Харвест, 2003.
- Lenin ordeni sohiblari
- Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Ishchi-Dehqon Qizil Armiyasining XX yilligi yubiley medali sohiblari
- General-mayorlar (SSSR)
- Moskvada vafot etganlar
- 1975-yilda vafot etganlar
- 6-aprelda vafot etganlar
- Termizda tugʻilganlar
- 1905-yilda tugʻilganlar
- 20-sentyabrda tugʻilganlar