Алексей Семёнов (1968-йил 7-август) — совет ва ўзбек футболчиси, ҳимоячи. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйнаган.

Алексей Семёнов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алексей Семёнов
Таваллуд санаси 7-август 1968-йил
Таваллуд жойи Sovet IttifoqiСССР,
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Вафот санаси 28-сентябр 2020-йил(2020-09-28)
(52 ёшда)
Амплуаси ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1986
1986
1989
1990
1990—1991
1993—1994
1995—1996
1997—1998
1999
2003—2004
Sovet IttifoqiПахтакор
Sovet IttifoqiШахтёр (Ангрен)
Sovet IttifoqiЗарафшон
Sovet IttifoqiНурафшон (Бухоро)
Sovet IttifoqiСоҳибкор
Oʻzbekiston Политотдел
Oʻzbekiston Нефтчи (Фарғона)
Oʻzbekiston Навбаҳор
OʻzbekistonАндижон
OʻzbekistonТрактор (Тошкент)
(4 (0)
6 (1)
28 (0)
18 (0)
49 (0)
49 (4)
41 (1)
40 (0)
4 (0)
28 (0))
Миллий терма жамоа
1996—1998 OʻzbekistonЎзбекистон (9 (0))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Клублардаги фаолияти

1986-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси таркибида СССР биринчи лигасида катталар ўртасидаги баҳсларда дебют қилган. Жамоа таркибида 4 та учрашув ўтказган. Кейинчалик эса СССР парчалангунга қадар иккинчи ва иккинчи қуйи лига клубларида Ўзбекистон ССР шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон олий лигасида „Политотдел“ таркибида дебют учрашувини 1993-йил 27-март куни „Янгиер“га қарши 1-тур ўйинида (4:0) ўтказган ва олий лигадаги ўша учрашувда илк голини урган. 1995-йилда „Нефтчи“ (Фарғона) клубига ўтиб, „Нефтчи“ билан ўша мавсумда мамлакат чемпиони, 1996-йилда эса кумуш медал соҳиби ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган. 1997-йилда „Навбаҳор“ жамоаси сафига қўшилиб, икки марта (1997, 1998) чемпионатнинг бронза медали совриндори, 1998-йилда эса кубок соҳиби бўлган. 1999-йилда „Андижон“ сафида тўп сурган, кейин бир неча йил қуйи лигада ўйнаган. Фаолияти якунида Тошкентнинг „Трактор“ жамоаси таркибида икки мавсумни олий лигада ўтказган.

Ўзбекистон олий лигасида жами 162 та ўйин ўтказиб, 5та гол урган.

Жамоадаги фаолияти

1996-йил 6-декабрда Хитой терма жамоасига қарши ўтказилган Осиё кубоги финал учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилган[1]. Бу турнирда жами иккита ўйин ўтказган. 1998-йилда Осиё ўйинларида қатнашиб, жамоасининг барча 6та ўйинида майдонга тушиб, чорак финал иштирокчисига айланган.

1996-1998-йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 9 та ўйин ўтказган.

Манбалар

Ҳаволалар