Алексей Викторович Шчусев (1873-йил 8-октябр, Кишинёв – 1949-йил 24-май, Москва] – рус меъмори, академик (1943). Император Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси (1908), СССР Фанлар академияси академиги (1943), тўрт карра Сталин мукофоти лауреати (1940, 1946, 1948, 1952). Шчусев рус ва совет меъморчилигининг учта даврида – инқилобдан олдинги неорус услубида, 1920-йиллардаги конструктивизмда ва 1930—1940-йиллардаги Сталинистик меъморчиликда тенг даражада муваффақиятга эришган ягона меъмор ҳисобланади.

Алексей Викторович Шчусев
Таваллуди 8-октябр 1873-йил
Кишинёв
Вафоти 24-май 1949-йил(1949-05-24)
(75 ёшда)
Москва, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби архитектор
Иш жойлари Тошкент
Таълими Император Бадиий Академияси қошидаги Олий рассомлик мактаби
Машҳур ишлари Навоий театри

Ҳаёти

Алексей Шчусев оиласи, 1875-йиллар атрофи[1]
Навоий театри биноси

Алексей Шчусев Кишинёвда нафақадаги земство амалдори Виктор Петрович (1824—1889) ва Мария Корнеевна Шчусев оиласида туғилган[2]. Ота ва онаси Алексей ўн беш ёшида вафот этади. Қариндошлари ва земство ёрдами туфайли Алексей ва унинг укаси Павел ўрта мактабни муваффақиятли тугатиб, Санкт-Петербургда ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлишди. Тўрт ака-ука Шчусевлар ва уларнинг отасининг биринчи никоҳидан бўлган синглиси олий маълумотга эга бўлишди. Пётр (1871—1934) Африкада шифокор ва тадқиқотчи бўлди, Павел (1880—1957) қурилиш муҳандиси, Алексейнинг Москва кўприкларини лойиҳалаш бўйича ёрдамчиси ва вафотидан кейин унинг архивининг сақловчиси бўлди. Петербург Бадииёт акадимяси да таълим олган (1891—1897). Кишинёв земствосидан йилига 300 рубл миқдорида стипендия олди. Ўқишнинг дастлабки уч йилида Шчусев Г.И.Котов , И.Э.Репин ва А.И.Куинджи синфларида архитектура ва рассомлик курсларида қатнашди. Котов кўп йиллар давомида Шчусевнинг устози бўлди. 1895-йилда Шчусев Веселовский археологик экспедицияси билан Ўрта Осиёга борди. 1896-йилда Ростов, Кострома ва Ярославл қадимий ёдгорликларини, Австрия-Венгрия ва Руминиянинг Европа архитектурасини ўрганган. Шчусев фаолиятида рус меъморлиги анъаналарига ва неоклассицизмга мурожаат этиб, ўзига хос меъморлик услуби яратишга интилган (масалан, Москвадаги Қозон вокзали мажмуи, 1914-йилда бошланиб – 1941-йилда тугалланган).

1900-йиллар бошида Шчусев, черков меъморчилигига қўл урди. Анъанавий тарихшуносликдан Арт Ноувеау ва рус услубининг мотивларини бирлаштирган ўзининг прото-модернистик бадиий услубини яратди. 1918—1925-йилларда „Янги Москва“ лойиҳаси меъмори, 1926—1929-йилларда Третяков галереяси директори бўлган. 1925-йилда Шчусев биринчи режанинг учта архитектура танловида иштирок этди. Булар Харковдаги Госпром лойиҳалари ва Москвадаги Марказий Телеграф ва Давлат банки бинолари лойиҳалари эди. Учта лойиҳа ҳам очиқдан-очиқ конструктивист эди ва учтаси ҳам муваффақияцизликка учради. Шчусевнинг биринчи қурган модернистик бинолари Мацестадаги санаторий ва Брюсов кўчасидаги Москва бадиий театри рассомлари учун турар-жой биноси ҳисобланади. Энг йирик лойиҳаси Қишлоқ хўжалиги халқ комиссарлиги биноси 1928—1929-йилларда А.З.Гринберг ва Шчусев томонидан ишлаб чиқилган ва 1933-йилда якунланган. 1940—1947-йилларда Тошкентда унинг лояси асосида Навоий театри қуриб битказилди[3].

Адабиётлар

Манбалар

Ҳаволалар