Aleksey Yefremov
Алексей Николаевич Ефремов (1882-йил 20-октябр, Самарқанд вилояти, Россия империяси – 1964-йил 16-март, Буэнос Айрес, Аргентина) – Россия 50-артиллерияси полковниги, Биринчи жаҳон уруши қаҳрамони.
| Алексей Ефремов | |
|---|---|
| Асл исми | русча: Алексей Николаевич Ефремов |
| Таваллуди |
20-октябр 1882-йил Самарқанд, Самарқанд вилояти (Россия империяси) |
| Вафоти |
16-март 1964-йил (81 ёшда) Буэнос Айрес, Аргентина |
| Фуқаролиги |
|
| Унвони | полковник |
| Жанг/уруш |
Биринчи жаҳон уруши Россияда фуқаролар уруши |
Биографияси
Алексей Николаевич Ефремов 1882-йил 20-октабрда Россия империясига қарашли бўлган Самарқанд вилоятида ҳарбий оиласида туғилган[1]. Унинг отаси истеъфодаги генерал-маёр Николай Алексеевич Ефремов эди.
Алексей Ефремов 1900-йил 2-Оренбург кадет корпусини, 1902-йил Михайловский артиллерия мактабини тамомлаган. 1904-йил 2-апрелда 1-захира артиллерия бригадасига қабул қилинган. У 1905-йил 21-августда лейтенант, 1908-йил 29-августда капитан ҳарбий унвонини олган. 1910-йил 11-августда у 50-артиллерия бригадасига ўтказилди. Архив маълумотларидан олинган қайдномага кўра, Алексей Ефремовнинг шахсий қайдномасида шундай ёзувлар мавжуд:
1914-йил 2-ноябрда Бялотарск яқинидаги жангда қаҳрамонлик кўрсатадим яъни душманнинг қуролланган артиллерияси олдида жонимни хавфга қўйиб, душманнинг барча аскарларини снаряд билан ўққа тутдим. Мен қўлимдан ярадор бўлдим, лекин хизматда қолдим.
Алексей Ефремов 1916-йил 8-апрелда 50-артиллерия бригасининг 6-баталёни командири этиб тайинланади. Алексей Ефремов 1916-йил Линевки қишлоғи яқинидаги жангда қатнашаётган пайт душман қўшинининг қўққисдан берган зарбаси сабаб, Алексейнинг сафдошлари чекинишга мажбур бўлишади. Шу пайтда Алексей Ефремовнинг ҳарбий салоҳиятини ишлатиб, душманга икки ёндан зарба беради. Шундай қилиб, Алексей ва унинг сафдошлари бўлиши мумкин бўлган душман зарбасидан омон қолишди.
Алексей Ефремов 1915-йил 23-апрелда капитан, 1916-йил 15-февралда подполковник ҳарбий унвонини олган. Подполковник унвонида остида Алексий бир нечта ҳарбий машғулотларда қатнашган. 1917-йил 31-майда Алексий Ефремовга полковник унвони топширилган. Алексий Ефремов 1926-йилда Аргентинага кўчиб ўтган. У ерда Россия умумҳарбий иттифоқи бирлашмасининг вакили сифатида фаолият юритган[2]. 1964-йил 16-март куни Аргентинада вафот этади. Буюк Британиядаги қабристонлардан бирига дафн этилади.
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ „Картотека сайта «Памяти героев Великой Войны 1914—1918»“. 2020-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-июл.
- ↑ „Приказы Временного правительства Армии и Флоту о чинах военных. С 1 по 31 мая 1917 года.“. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-июл.