Aleksey Yevstafeyev
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Алексей Владимирович Евстафеев | ||
| Таваллуд санаси | 1967-йил 28-декабр | ||
| Таваллуд жойи | Екатеринбург, РСФСР, СССР | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб |
| ||
| Рақами | мураббий | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1990—1991 |
| 64 | (5) |
| 1992—1998 |
| 169 | (18) |
| 1999 |
| 11 | (0) |
| 2000 |
| 30 | (0) |
| Бошқарган клублари | |||
| 2001 |
| ||
| 2002—2009 |
| ||
| 2009—2011 |
| ||
| 2011—2013 |
| ||
| 2012—2013 |
| ||
| 2013—2014 |
| ||
| 2013—2014 |
| ||
| 2014—2016 |
| ||
| 2017 |
| ||
| 2018—2020 |
| ||
| 2021—2022 |
| ||
| 2023 |
| ||
| 2024— |
| ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Алексей Владимирович Евстафеев (28.12.1967, Ўзбекистон ССР) – ўзбек собиқ футболчиси, [Дўстлик (футбол клуби, Тошкент)|Дўстлик Тошкент]] жамоаси бош мураббийи.
Ҳаёти
Футболдаги фаолияти
Евстафеев Алексей Владимирович футболчилик фаолиятини 1990-йилдан 1998-йилгача „Трактор“ клубида ўтказган. 1999-йилда Хоразм таркибига келиб қўшилган.
Мураббийлик фаолияти
Евстафеев мураббийлик фаолиятини Ўзбекистон иккинчи лигасидаги „Қибрай“ клубида бошлаган. 2002-йилда "Пахтакор"га ўтиб, клуб академиясига мураббийлик қилади. 2009-йилда Евстафеев Ўзбекистоннинг 15 ёшгача бўлган (У-15, 1994-йилда туғилган) ёшлар терма жамоасини бошқарган, унинг вазифаси 2010-йилда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати АФC У-16 чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш эди. 2009-йилда жамоа 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турниридан муваффақиятли ўтди.
2010-йил Ўзбекистонда бўлиб ўтган У-16 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Евстафеев шогирдлари мусобақа финалига чиқиб[1] КХДРлик тенгдошларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Чемпионат натижаларига кўра Евстафеев шогирдлари илк бор 2011-йилда Мексикада бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. 2011-йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон У-17 терма жамоаси 1-ўрин билан гуруҳ босқичидан чиқиб, чорак финалда Уругвай термасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўша йили Евстафеев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида (У-19) Аҳмаджон Мусаевнинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Жамоа 2012-йилда Осиё чемпионатининг ярим финалига қадар бориб 2013-йил У-20 жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўзбекистон У-20 терма жамоаси 2013-йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг 1/4 финалига йўл олди.
2011-йилнинг январ ойида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан Алексей Евстафеев Ўзбекистонда 2010-йилнинг энг яхши мураббийи, шунингдек, йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи деб топилди[2]. 2011-йил натижаларига кўра Евстафеев Вадим Абрамовдан сўнг иккинчи ўринни қайд этди[3].
2012-йилнинг 6-январида Евстафеев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига (21 ёшгача) бош мураббий этиб тайинланди. Жамоа олдига 2013-йилги 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш асосий вазифа қилиб белгиланди. Евстафеев шогирдлари 2012-йил июн ойида Непалда ўтказилган саралаш турниридан муваффақиятли ўтди[4][5].
2012-йил 26-декабрда Евстафеев Ўзбекистон У-18 ёшлар терма жамоасини бошқарган[6][7]. Бу сафар Евстафеев зиммасига 2014-йилда Мянмада бўлиб ўтадиган У-19 Осиё чемпионати саралаш босқичида ўтиш вазифаси қўйилди. 2013-йилда У-18 терма жамоаси 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, „А“ гуруҳида 2-ўринни эгаллади. 2013-йилнинг декабр ойи бошларида У-22 жамоасида мураббий алмашди. 2013-йилнинг 6-декабр куни Ўзбекистон асосий терма жамоасининг ҳозирги ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов У-22 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Евстафеев терма жамоанинг катта мураббийи, асистент бўлди. Евстафеев, шунингдек, 18 ёшгача бўлганлар (1995-йилда туғилган) жамоасининг бош мураббийи лавозимини сақлаб қолди[8]. 2014-йил 11-март куни Евстафеев ўз илтимосига биноан У-19 жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу лавозимда унинг ўрнини Сергей Лусчан эгаллади[9][10].
Ютуқлари
Мураббий сифатида
Ўзбекистон У15-У17
- У-16 Осиё чемпионати: 2-ўрин, 2010-йил
- У-17 жаҳон чемпионати: Чорак финал, 2011-йил
Шахсий
- Ўзбекистонда йил мураббийи: 2010-йил
- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи (2-ўрин): 2011-йил
- Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи: 2010, 2011
Мукофотлар
- 2011-йил 25-август – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий
- 2013-йил 23-август- "Дўстлик" ордени – илмий фаолияти ва фидокорона меҳнати билан Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғоя ривожи, маънавиятни тиклаш, халқнинг ўз-ўзини англаш туйғусини юксалтиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, ёрқин истеъдод ва ижодкорлиги учун.
Манбалар
- ↑ „Узбекский прорыв“ (деадлинк). Проспорткз.кз (28-июн 2011-йил). 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „В Узбекистане назвали лучшего футболиста и тренера 2010 года, 5 января 2011“ (деадлинк). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ „Федерация футбола Узбекистана назвала лучших в 2011году“. спортинфо.кз (24-декабр 2011-йил).[сайт ишламайди]
- ↑ „Алексей Евстафеев назначен главным тренером молодёжной сборной Узбекистана (до 22-х лет)“. ФФУ (6-январ 2012-йил). 2014-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ „Евстафеев — главный тренер У-22“. Газета "Голос Узбекистана" (13-январ 2012-йил). 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Евстафеев возглавил молодёжную сборную (У-19)“. УзДаилй.уз (26-декабр 2012-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июл 2022-йил.
- ↑ „Евстафеев возглавил молодёжную сборную Узбекистана по футболу“. Подробно.уз (27-декабр 2012-йил). 6-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ „В Олимпийской сборной Максудову будет помогать Евстафеев“. Чампионат.асиа (6-декабр 2013-йил). 8-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2014-йил.
- ↑ „Алексей Эвстафеэв "Нефтчи"да иш бошлади“. 2025-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
- ↑ „Алексей Эстафеэв - "СҲо'ртан" бош мураббийи“. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
Ҳаволалар
- 28-dekabrda tugʻilganlar
- 1967-yilda tugʻilganlar
- Yekaterinburgda tugʻilganlar
- Oʻzbekistonda yilning eng yaxshi futbol murabbiyi
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Alifbo boʻyicha futbol murabbiylari
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- SSSR erkak futbolchilari
- Traktor klubi futbolchilari
- Erkak futbol yarim himoyachilari
- Xorazm futbolchilari
- Zarafshon Navoiy futbolchilari
- Oʻzbekistonlik futbol murabbiylari
- Shoʻrtan klubi murabbiylari
- FC Doʻstlik Toshkent klubi murabbiylari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan murabbiylar
- Alifbo boʻyicha sportchilar