Пауло Жорге Соуса Виэира (1982-йил 16-феврал, Париж, Франсия) – португалиялик собиқ футболчи бўлиб, „Алемãо“ („Немис“) лақаби билан танилган, дарвозабон сифатида ўйнаган.

Алемãо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Пауло Жорге Соуса Виэира
Таваллуд санаси 1982-йил 16-феврал (1982-02-16) (44 ёш)
Таваллуд жойи Париж, Франсия
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Витóриа Сетúбал (дарвозабонлар мураббийи)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1991–1995 Униãо Леириа
1995–1997 Боависта
1997–1999 Аcадéмиcа
1999–2001 Спортинг CП
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001–2003 Спортинг CП Б 29 (0)
2003–2004 Марíтимо Б 15 (0)
2004–2005 Бенфиcа Cастело Бранcо 31 (0)
2005–2006 Тоуризенсе 24 (0)
2007–2008 Униãо Леириа 0 (0)
2008–2009 Санта Cлара 21 (0)
2009–2011 Атромитос 51 (0)
2011 Отҳеллос 11 (0)
2012–2013 Униãо Сантиаго
2013–2014 Праиа де Милфонтес 4 (0)
2017–2019 Лагоа (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги фаолияти

Алемãо Франсиянинг Париж шаҳрида туғилган, унинг ота-онаси Португалиялик бўлган. Алемао Лиссабон клубининг ёшлар академиясини тугатганидан сўнг ўзининг профессионал фаолиятини Спортинг CП клубида бошлаган. Бироқ, Алемãо фақат захира жамоасида ўйнаган холос. 2003—2004-йилларда C. С. Маритимо клубида ҳам худди шундай вазиятга дуч келган – ҳар иккала жамоа ҳам учинчи дивизионда иштирок этган[1][2].

Кейинги икки мавсумда Алемãо захирада қолган ва Спорт Бенфиcа э Cастело Бранcо ва Г. Д. Тоуризенсе клубларида ўйнаган. 2007-йил январда Алемãо Примеира Лигадаги У.Д. Леириа клубига ўтди, бироқ ўз фаолияти давомида клубнинг захира дарвозабони бўлиб қолди[2].

Алемãо 2008—2009-йилги мавсум учун Сегунда лигасидаги C.Д. Санта Cлара клубига ўтди ва узоқ вақтдан бери асосий дарвозабон бўлиб келган Жоãо Ботелҳонинг ўрнини эгаллади. Кейинги йили Алемãо чет элда ўйнаш имкониятига эга бўлди ва Кипр иккинчи дивизионидаги Атромитос Ероскипоу клубига қўшилди[3][4].

Мураббийлик фаолияти

2014—2020-йиллар оралиғида Алемãо иккита турли футбол мактабида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритди: Повоа-де-Санта-Ириадаги Спортинг Академиясида (2014—2017) ҳамда Алверcадаги Бенфиcа Футбол мактабида (2017—2020)[5]. Алемãо бир неча йил давомида Ф. C. Алверcа жамоаси таркибида ҳам фаолият юритди[5].

Клуб академиясида фаолият юритгандан сўнг, Алемãо 2022—2023-йилги мавсум бошланишидан олдин Аморанинг асосий жамоасига кўтарилди ва у ерда дарвозабонлар мураббийи вазифасини бажаради[6]. 2023-йилнинг ёзида Алемãо Витория Сетубал клубида ҳам дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлади[7].

Ютуқлари

Спорт

  • Таçа де Португалия: 2001—2002 [8]

Манбалар

  1. ↑ „Марíтимо cонтрата Алемãо (эх-Спортинг) э Бино (эх-Тенерифе)“ (пт). ТВИ 24 (2003-йил 16-июл). Қаралди: 2021-йил 20-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 Алваренга. „Да добрадинҳа но Спортинг а cултура, сурф э скате эм Сагрес“ (пт). Маис Футебол (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2020-йил 8-декабр.
  3. ↑ „14ª Cонтратаçãо пара а éпоcа 2008/09: Алемãо, 26 анос, серá тамбéм футеболиста до CДСC на éпоcа 2008/09“ (пт). C.Д. Санта Cлара (2008-йил 2-июл). Қаралди: 2008-йил 2-июл.
  4. ↑ „эл“. Атромитос Ероскипоу (2009). 2011-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 21-август.
  5. ↑ 5,0 5,1 Алемãо ат ЛинкедИн, линкедин.cом
  6. ↑ ▶️ Амора Футебол Cлубе 22/23 ◀️, инстаграм.cом, 22 Аугуст 2022
  7. ↑ Жосé Педро é треинадор до Витóриа Футебол Cлубе (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-01-19 санасида архивланган), вфc.пт, 10 Жулй 2023
  8. ↑ „Таçа де Португал 2001/2002 - Финал“. www.зерозеро.пт. Қаралди: 2024-йил 23-ноябр.