Alemannlar
Алеманнлар (лотинча: Аламанни) — Дунай ва Рейн дарёлари юқори оқимида, Рим империяси мулкларига қарама-қарши қирғоқларда яшаган германларнинг ИИИ аср охиридан маълум бўлган римча номи ҳисобланади. Римликлар Жанубий Германиядан Галлияга бостириб кирган қуролли тўдаларни Алеманнлар деб атаган. Бироқ, Алеманнлар римликлардан фарқли равишда ўзларини „шваблар“ дейишган. ИВ асрдан алеманн ёлланма ҳарбийлари Рим империясида юқори мавқега эга бўла бошлаган. Масалан, 306-йил Константин И Рим тахтини эгаллашда Алеманнлардан Крокус ёрдамига таянган. Император Константин ИИ ўз рақиби Магненсия императорига карши курашда Алеманнлар қўшинидан фойдаланган, бироқ 357-йил Юлиан Муртад уларни Аргенторат (Страсбург) остонасида тор-мор келтирган. Сўнгги ўрта асрларда ўрта лотин тилидаги „Аламанниа“, франсуз ва испан тилларидаги „Аллтмагне“ ҳамда „Алеманиа“ атамалари „Германия“ атамаси билан ўрин алмашган.
Яна қара
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |