Alen Sutter
Ален Суттер (франсузча: Алаин Суттер) 1968-йил 22-январда Бернда таваллуд топган. Швейцариялик футболчи, ҳужумкор ярим ҳимоячи, „Грасшопперс“ ва Швейсария терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган. 1994-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси.
| Ален Суттер | ||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Маълумотлари | ||||||||||||||||||||||||||||
| Туғилган | 22-январ 1968-йил
(54 ёш) | |||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | ||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 179 cм | |||||||||||||||||||||||||||
| Позиция | ярим ҳимоячи | |||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||
Футболдаги фаолияти
Суттер ўз фаолиятини Швейцариянинг энг қадимги клубларидан бири „Грасшопперс Зуричда“ бошлаган. Фаолиятининг бошида Ален „Ёунг Бойс“ клубига ижарага берилди. 1993-йилда креатив ярим ҳимоячи Германиядан келган селекционерларнинг эътиборини тортди. Худди шу йили у Нюрнбергга кўчиб ўтди. 1994-йил АҚСҲда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллий терма жамоа учун ўйинларда ўзини муваффақиятли кўрсатган Суттер "Бавария" каби энг машҳур бўлган немис клубига ўтди. Аммо юқори рақобат туфайли, 1995-йилда Алан Бундеслиганинг „Фрайбург“ жамоасига ўтишга қарор қилди. 1998-йилда Саттер Американинг „Даллас Берн“ клубида ўтказган икки мавсумдан сўнг профессионал фаолиятини тугатишга қарор қилади.
Ҳозирги кунга келиб собиқ футболчи Ален Саттер Швейсария телевидениясида фаолият юритмоқда ва энг муҳим ўйинларни шарҳлаш билан машғул бўлмоқда.
Терма жамоада
Футболчининг терма жамоадаги фаолияти ноаниқ бўлган. Суттернинг фаолиятининг чўққиси 1994-йил деб ҳисобланади. У ўшанда АҚСҲдаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган. Турнирда Ален Колумбия, Руминия ва АҚШ терма жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди[1][2][3]. Руминияликларга қарши кечган дуэлда у гол урган ва жамоанинг 1/8 финалга чиқишига ёрдам берган.
Кейинчалик, фаолиятида мунтазам равишда пасайиш кузатилган. Суттер Швейсария терма жамоаси сафида 68та ўйин ўтказиб, жами ҳисобда 5та гол киритишга муваффақ бўлган.
Ютуқлари
Жамоалари
| Номи | Мамлакат | Йиллар |
|---|---|---|
| Грасшоппер-Cлуб Зüрич | Швейсария | 1985-1987 |
| БСC Ёунг Бойс | Швейсария | 1987-1988 |
| Грасшоппер-Cлуб Зüрич | Швейсария | 1988-1993 |
| ФC Нüрнберг | Германия | 1993-1994 |
| Баерн де Мúнич | Германия | 1994-1995 |
| СC Фреибург | Германия | 1995-1997 |
| Даллас Бурн | АҚШ | 1997-1999 |
Манбалар
- ↑ „Швейцария ВС. Колумбия 0:2“ (ру). соccерwай.cом (1994-йил 27-июн). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-июл.
- ↑ „Румыния ВС. Швейцария 1:4“ (ру). соccерwай.cом (1994-йил 22-июн). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-июл.
- ↑ „США ВС. Швейцария 1:1“ (ру). соccерwай.cом (1994-йил 18-июн). 2015-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-июл.