Ales Garodnaya
Алес Гародная (1889-йил 8-январ, Перм губернаторлиги, Россия империяси – 1944-йил 12-сентябр, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – ёзувчи, адабиёцҳунос. У „Яндорог“, „Подберезки“ ва „Хораденский“ тахаллусларида ҳам ижод қилган[1].
| Алес Гародная | |
|---|---|
| Таваллуди |
8-январ, 1889-йил Перм губернаторлиги, Россия империяси |
| Вафоти |
12-сентябр, 1944-йил Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Алес Гародная 1889-йил 8-январ куни Россия империясига қарашли бўлган, Перм губернаторлигида амалдорлар оиласида туғилган. Унинг отаси фарзандини беларусча гапиришини истамасди, бироқ Алес Гародная беларус тилини яхши кўрарди. Гарчи отаси қарши бўлса-да, у ёшлигидан бошлаб, беларус халқининг миллийлигини ўргана бошлайди. 1917-йил бўлган октябр инқилобидан сўнг, Алес Гародная Москвага кўчиб ўтди. У Беларус ССР Социалистик партиясига аъзо бўлди. Бундан сўнг, 1930-йилнинг бошларида ёзувчилар Михас Чарот, Валерий Мараков ва рассом Анатолий Тючин билан биргаликда „Қизил Беларус“ газетасида ишлай бошлади. Алес Гародная 1930-йил 3-ноябрда Минск шаҳрида ҳибсга олинади. Ҳибсга олинишининг асосий сабаби сифатида Алес Гароднаянинг Беларус ҳақидаги керакли маълумотларни яширишга уринганлигини келтиришган. 1931-йил 15-июнда Беларус ССР Олий Судининг ҳукмига биноан, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Бироқ, 4 йил қамоқ жазосини ўтганидан сўнг, Самарқандга сургун қилинади. Самарқандга сургун қилинганидан сўнг, 1935-йил 30-ноябрда „Аксилинқилобий фаолияти“ жинояти билан ҳибсга олинади. Олий Суднинг 1942-йил 19-декабрда ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бироқ, унинг жазоси 10 йил озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилади. Алес Гародная 1944-йил 12-сентябрда Самарқанддаги қамоқхонада вафот этади.
Фаолияти
Унинг биринчи шеърлар 1925-йилда „Полима“ журналида чоп этила бошланган. Алес Гародная 1929-йил эълон қилинган „Еримизни иккига бўлгин“ номли шеъри унинг 1931-йил ҳибсга олинишига сабаб бўлади[2]. Алес Гародная ўзининг кўп шеърларида Совет иттифоқини танқид қилган[3].
Манбалар
- ↑ „[[Адам Бабарэка]] ў сваёй картатэцы пазначыў, што пад псеўданімам Ф. Гарадзенскі друкаваўся [[Фелікс Піліпавіч Купцэвіч|Фелікс Купсевіч]], а таксама згадваэ, што А. Функ каристаўся псеўданімам А. Веркін“ (деадлинк). 11 мая 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11 лютага 2021.
- ↑ Полимя. 1928. № 8. С. 167 – 169.
- ↑ „Варта на Рэйне. Алесь Гародня“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.