Алетейя (қадимги юнонча: Ἀλήθεια қадимги юнонча: Ἀλήθεια- „ҳақиқат“) — юнон мифологиясининг маъбудаси, Зевснинг қизи, ҳақиқат тимсоли[1]. Плутарх уни Аполлоннинг ҳамшираси деб атаган[2]. Рим мифологиясидаги ҳамкасби Сатурн[3] ёки Хроноснингнинг[4] қизи Веритас эди.

Мифологияда

Эзопнинг 530-эртакига кўра, у Прометей томонидан лойдан ясалган, аммо ясаётган пайтда уни Зевс чақириб қолди. Кейин шогирд Долос (мифларда ёлғонни акс эттирган) деярли бир хил фигурани ясаб олиб, фақат оёқлари учун лой етмай қолди. Қайтиб келган Прометей уларни кўрди ва ўхшашликдан ҳайратда, уларни ўчоққа пишириб ва иккаласини ҳам жонлантиришга қарор қилди. Ўшандан бери муқаддас Ҳақиқат ўлчовли қадамлар билан юрар эди унинг эгизаклари эса қоқилиб кетар эди.

Нуда веритас, таниқли „яланғоч ҳақиқат“ (лат.), Горациянинг „Ода“ асарида учрайди. Аксинча, қадимги даврларда ва антик рассомчиликларида ҳам у асосан оқ кийимда тасвирланган. Филострат Оқсоқол Оропа шаҳридаги Амфиара ибодатхонасида шундай кийинган Алетейя тушлар дарвозаси ёнида турганини ёзган ва бу ерда ухлаб ётган оракул ҳақиқатни топишини кўрсатган[5].

Клавдий Элианнинг сўзларига кўра, Миср бош қозиси (катта руҳоний) бўйнига сапфирдан ясалган фигурани кийиб олган, уни Алетҳеиа[6] деб атаган.

Антик даврдан сўнг

Брауншвайг- Волфенбюттеллик Гейнрих Юлий 1597 ва 1598-йилларда ёлғон ва туҳматни оёқ ости қилиб, яланғоч Ҳақиқатнинг тескари томонидаги тасвири билан ростгўй эртак яратган.

„Туҳмат“ Боттиcелли

Яланғоч Ҳақиқатнинг аллегорик фигураси Сандро Боттиcелли томонидан машҳур "Туҳмат" расмида тақдим этилган. У қадимги юнон рассоми Апеллеснинг расмини Лусианнинг „Туҳмат тўғрисида“ рисоласидаги тавсифга кўра такрорлади. ХИХ-аср охирида Густав Климт ўзининг баъзи асарларига шу каби шахсларни киритган[7][8].

Унинг шарафига катта астероид (259) Алетҳеиа деб номланган.

Манбалар

  1. ↑ Пиндар. Оди, 10, 4 и фрагмент 205.
  2. ↑ Плутарх. Застолниэ беседи, 3, 9, 657э.
  3. ↑ Плутарх. Римскиэ вопроси, 11, 267э.
  4. ↑ Авл Геллий. Аттические ночи, 12, 11, 7.
  5. ↑ Филострат Старший. Картини, И, 27.
  6. ↑ Клавдий Элиан. Пёстрые рассказы, ХИВ, 34.
  7. ↑ Нуда Веритас, Густав Климт  — статья на сайте Венского театрального музея.
  8. ↑ Геген Климт: Виэлен гефаллен ист счлимм. Куриэр, 12. Маи 2012.

Адабиётлар

  • Вилгелм Август Росчер: Алетҳеиа. Ин: Вилгелм Гейнрих Росчер (Ҳрсг.): Аусфüҳрличес Лехикон дер гриэчисчен унд рöмисчен Мйтҳологиэ. Банд 1.1, Лейпциг 1886, Сп. 229.
  • Конрад Верник: Алетҳеиа. Ин: Паулйс Реаленcйcлопäдиэ дер cлассисчен Алтертумсwиссенсчафт (РЕ). Банд И,1, Штутгарт 1893, Сп. 1371.