Алеут нови — Тинч океаннинг шимолий қисмидаги чуқур сув ости ботиғи. Алеут оролларининг жанубий сув ости ён бағри ва Аляска ярим орол бўйлаб жойлашган. Узунлиги 4000 км дан ортиқ, эни 64 км, чуқурлиги 7855 метргача. Тубида қизил гил бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил