Aleut orollari
Алеут ороллари — Тинч океан шимолида, Аласка ярим оролдан жанубга томон 1740 кмга ёй шаклида чўзилган архипелаг. Алеут ботиғидан кўтарилиб турган сув ости тоғларининг тепалари. Кўпдан-кўп орол ва қоялардан иборат. Беринг денгизини жанубий томондан ўраб туради. Майдони 37,8 минг км². Аҳолиси 7,5 минг киши. Кўп ороллар вулкан тогъларидан иборат. Унимак оролидаги энг баланд Шишалдин вулкани 2860 метр. Алеут оролларида 25 та сўнмаган вулкан бор. Тез-тез зил-зила бўлиб туради. Иқлими субарктика океан иқлими, қиши илиқ, нам, кучли шамоллар эсиб туради. Қор қалин ёғади. Тоғ чўққиларини доим қор қоплаб ётади. Энг совуқ ой — февралнинг ўртача температураси −1,4°, баъзан −10, 15° гача совуқ бўлади. Августники 11,9°. Йилига 1500 мм ёғин ёғади. Ўсимликлари асосан ўт 314ва буталар; тупроқлари ўтлоқ, тундра тупроқларидир. Маъмурий жиҳатдан АҚШнинг Аляска штатига қарашли. Алеут ороллари да АҚСҲ ҳарбий базалар қурган. Энг йирик аҳоли пункти — Адак. Аҳолиси балиқ, денгиз ҳайвонларини овлаш билан шуғулланади. Алеут ороллари ХВИИИ аср ўрталарида Россия империясига қўшиб олинган. 1867-йил подшо ҳукумати Алеут оролларини Аляска билан бирга АҚШга сотиб юборган.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
52°05′49″Н 173°30′02″W / 52.09694°Н 173.50056°W
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |