Алехандер Ҳубер (талаффузи: Александр Хубер; 1985-йил 25-феврал) — тожикистонлик нафақадаги профессионал футболчи. Ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Алехандер Ҳубер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александер Кҳубер
Таваллуд санаси 1985-йил 25-феврал (1985-02-25) (41 ёш)
Таваллуд жойи Хўжанд, Совет Иттифоқи
Бўйи 1.73 м
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1993 Кҳужанд
1993-1999 ВфЛ Неустадт
1999-2004 Эинтрачт Франкфурт
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004-2006 Эинтрачт Франкфурт 10 (0)
2005 → 1899 Ҳоффенҳеим (ижара) 11 (0)
2007 Эинтрачт Браунсчwеиг 17 (0)
2007-2008 Ҳамбургер СВ ИИ 25 (0)
2008-2011 Киcкерс Оффенбач 90 (4)
2011-2016 ФСВ Франкфурт 158 (1)
Миллий терма жамоа
2004-2005 Германия У20 9 (1)
2006 Германия Б 1 (0)
2017 Тожикистон миллий футбол терма жамоаси 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ёшлиги

Ҳубер Совет Иттифоқининг Ленинобод шаҳрида туғилган ва 1989-йилда Германиянинг Марбург ҳудуди, Неустадт шаҳрига келган[1].

Клублардаги фаолияти

Ҳубер ўз фаолиятини 1993-йилда Кҳужанд клубида бошлаган. Шунингдек 1993-йил охирида ВфЛ Неустадтда ўйнай бошлаган. 1999-йилнинг ёзида Эинтрачт Франкфурт жамоаси томонидан сотиб олинган ва 2004-йилда асосий жамоага ўтган. 2. Бундеслигадаги биринчи мавсумида еттита ўйиндан сўнг, 2006-йилнинг январида Регионаллига Wест/Сüдwес вакли ТСГ 1899 Ҳоффенҳеимга ижарага берилди[2]. Мавсум охиригача „Ҳоффенҳеим“ сафида олтита ўйин ўтказди. 2006-йилнинг ёзида Франкфуртнинг „Эинтрачт“ига қайтди ва 2006-йилнинг декабригача жамоада ўйнади, Кейин Эинтрачт Браунсчwеигга ўтди[3]. Браунсчwеиг қуйи лигага тушиб кетганидан сўнг, ўзининг собиқ клуби Эинтрачт Франкфуртда машғулотлар ўтказди ва Ҳамбургер СВ захира жамоаси билан шартнома имзолади[4]. Ҳамбургер СВ ИИ билан бир йил ўйнагач, 2008-йил ёзида Киcкерс Оффенбач билан шартнома имзолади.

2017-йилнинг ёзида Ҳубер футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди[5].

Халқаро фаолияти

Ҳубер Германия У20 терма жамоаси сафида тўққизта ўйин ўтказган ва битта гол урди. Голландияда бўлиб ўтган 2005-йилги ФИФА ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоси сафида ўйнади[6] ва кейинчалик Германия Б терма жамоаси билан 2006-йилда битта ўйинда иштирок этган. Шунингдек, Ҳубер Тожикистон паспортига ҳам эга.

2017-йил 2-июн куни Ҳубер илк бор Тожикистон терма жамоасига 2017-йил 13-июн куни Осиё Кубоги—2019 саралашининг 3-босқичи доирасида Филиппинга қарши ўйинга чақирилди. Ўйиннинг биринчи бўлимида тўлиқ ўйнади, танаффусда захирага олинди[7][8].

Фаолият статистикаси

Клубда

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Қитъа Жами
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Эинтрачт Франкфурт 2004—2005 2. Бундеслига 7 0 0 0 — 7 0
2005—2006 Бундеслига 0 0 0 0 — 0 0
2006—2007 3 0 1 0 1 1 5 1
Жами 10 0 1 0 1 1 12 1
1899 Ҳоффенҳеим (ижара) 2005—2006 Регионаллига Сüд 11 0 0 0 — 11 0
Эинтрачт Браунсчwеиг 2006—2007 2. Бундеслига 17 0 0 0 — 17 0
Ҳамбургер СВ ИИ 2007—2008 Регионаллига Норд 25 0 0 0 — 25 0
Киcкерс Оффенбач 2008—2009 3. Лига 37 1 2 0 — 39 1
2009—2010 37 2 1 0 — 38 2
2010—2011 16 1 1 0 — 17 1
Жами 90 4 4 0 — 94 4
ФСВ Франкфурт 2011—2012 2. Бундеслига 28 0 2 0 — 30 0
2012—2013 32 0 1 0 — 33 0
2013—2014 33 1 2 0 — 35 1
2014—2015 33 0 2 0 — 35 0
2015—2016 31 0 1 0 — 32 0
Жами 157 1 8 0 — 165 1
Жами фаолияти 310 5 13 0 1 1 324 6

Халқаро

Миллий терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар[9]
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Тожикистон 2017 1 0
Жами 1 0

Манбалар

  1. ↑ Килченстеин. „Диэ верзwеифелте Суче дес Алехандер Ҳубер“ (Герман). фр-онлине.де (2007-йил 19-сентябр). Қаралди: 2011-йил 31-июл.
  2. ↑ „Ҳубер ауф Леиҳбасис нач Ҳоффенҳеим“ (Герман). рп-онлине.де (2005-йил 30-декабр). 2011-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-июл.
  3. ↑ „Аллес одер ничц!“ (Герман). киcкер.де (2007-йил 1-феврал). Қаралди: 2011-йил 30-июл.
  4. ↑ „Ҳубер, Алехандер“ (Герман). киcкер.де. Қаралди: 2011-йил 31-июл.
  5. ↑ „Алехандер Ҳубер беэндет сеине Карриэре алс Профи-Фуßбаллер“ (Герман). оп-онлине.де. оп онлине (2017-йил 1-сентябр). Қаралди: 2017-йил 6-декабр.
  6. ↑ „У20-Жуниорен беи WМ аусгесчиэден“ (Герман). ҳанделсблатт.cом (2005-йил 24-июн). Қаралди: 2011-йил 31-июл.[сайт ишламайди]
  7. ↑ „АЛЕКСАНДР ХУБЕР ВЫЗВАН В СБОРНУЮ ТАДЖИКИСТАНА“ (Руссиан). ффт.тж. Фоотбалл Федератион Тажикистан (2017-йил 2-июн). Қаралди: 2017-йил 10-июн.
  8. ↑ „Тажикистан 3-4 Пҳилиппинес“. тҳе-афc.cом. Тҳе АФC (2017-йил 13-июн). Қаралди: 2017-йил 13-июн.
  9. ↑ Алехандер Ҳубер Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида

Ҳаволалар

  • {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  • {{НФТ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.