Леэ Алехандер МcҚуээн (1969-йил 17-мартда туғилган – 2010-йил 11-февралда вафот этган) – британиялик мода дизайнери. 1992-йилда ўзининг Алехандер МcҚуээн брендига асос солган. 1996-йилдан 2001-йилгача Гивенчй компаниясида бош дизайнер бўлиб ишлаган. Мода соҳасидаги ютуқлари учун тўрт маротаба Британияда йилнинг энг яхши дизайнери мукофотига сазовор бўлган (1996, 1997, 2001 ва 2003). Шунингдек, Америка мода дизайнерлари кенгаши томонидан 2003-йилда „Халқаро даражадаги йил дизайнери“ мукофотини қўлга киритган. 2010-йилда 40 ёшида онасининг вафотидан кўп ўтмай, Лондоннинг Майфаир шаҳридаги уйида ўз жонига қасд қилган.

Алехандер МcҚуээн

МcҚуээн ўзининг 2009-йилги кузги коллексиясидаги кийимда
Таваллуди
Леэ Алехандер МcҚуээн

17-март 1969-йил
Вафоти 11-феврал 2010-йил(2010-02-11)
(40 ёшда)[1]
Майфаир, Лондон, Англия
Касби
  • мода дизайнери
Фаолият йиллари 1992–2010

МcҚуээн модани ўрганиш ва дизайнерлик фаолиятини бошлашдан аввал тикувчилик соҳасида тажрибага эга эди. Унинг магистрлик даражаси учун тайёрлаган битирув коллексияси мода муҳаррири Исабелла Блоwнинг эътиборини тортган ва у МcҚуээннинг ҳомийсига айланган. МcҚуээннинг илк дизайнлари, хусусан, тепа қисми белдан жуда пастда турувчи „бумстер“ шимлари уни британ модасида „энфант террибле“ яъни жасоратли ва қоидаларни бузувчи дизайнер сифатида танитди. 2000-йилда МcҚуээн ўз компаниясининг 51 фоиз улушини Гуccи Гроупга сотган. Бу битим натижасида унинг бренди учун бутун дунё бўйлаб бутиклар очилган ва маҳсулот турлари кенгайтирилган. Фаолияти давомида МcҚуээн битирув ишидан бошлаб якунланмай қолган сўнгги коллексиясигача бўлган 36 та коллексияни яратган. МcҚуээннинг вафотидан сўнг унинг узоқ йиллик ҳамкори Сараҳ Буртон бренднинг бадиий раҳбари лавозимини эгаллади.

Дизайнер сифатида МcҚуээн аниқ кесимдаги тикувчилик услуби, тарихийлик ва кўпинча баҳсли тус оладиган тасаввурга бой дизайнлари билан танилган эди[2]. У ишларида романтизм ва ўлим каби мавзуларни ўрганиб, кўплаб коллексияларига автобиографик унсурларни сингдирган. Унинг энг машҳур индивидуал дизайнларидан айримлари белдан пастда турувчи „бумстер“ шимлар, бош суяги нақшли шарфлар ва „армадилло“ поябзаллари ҳисобланади. МcҚуээннинг подиумдаги кўргазмалари ўзининг драматик ва театрга ўхшаш услуби билан машҳур эди.

МcҚуээннинг мода ва маданиятдаги мероси ниҳоятда бой. Унинг асарлари икки йирик ретроспектив кўргазмада намойиш этилган. Улар: „Алехандер МcҚуээн: Саваге Беаутй“ (2011 ва 2015-йиллар) ҳамда „Леэ Алехандер МcҚуээн: Минд, Мйтҳос, Мусе“ (2022-йил). МcҚуээн ҳанузгача журналистик ва академик тадқиқотларнинг марказидан жой олиб келмоқда. Шулар қаторида мода журналисти Дана Тҳомаснинг „Годс анд Кингс“ (таржимаси „Худолар ва қироллар“, 2015) номли китоби ҳамда „МcҚуээн“ (2018) ҳужжатли филми унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Манбалар

  1. ↑ „Алехандер МcҚуээн, УК фашион десигнер, фоунд деад“. ББC Неwс (2010-йил 11-феврал). 2010-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-феврал.
  2. ↑ Ваидянатҳан, Ражини. „Сих wайс Алехандер МcҚуээн чангед фашион“. ББC Неwс (2010-йил 12-феврал). 2010-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-феврал.

Ҳаволалар