Алехбанк (эски номи — Банк оф Алехандриа) — Мисрдаги ўртамиёна банклардан бири. 1957-йилда ташкил этилган банк мамлакат молия бозорининг қарийб 7 фоиз улушига эга. Унинг асосий аксиядори Италиянинг Интеса Санпаоло банклар гуруҳидир.

Алехбанк
Тури Хусусий банк
Жойлашуви Искандария, Миср
Вебсайти ҳттпс://www.алехбанк.cом/

Банк аксияларининг 70,25 фоизи Интеса Санпаоло гуруҳига, 9,75 фоизи Халқаро молия корпорацияси (ИФC)га ва 20 фоизи Миср ҳукуматига тегишли. Миср банклари федерациясининг собиқ раҳбари Маҳмуд Абдулсалом Умар илгари банк раиси лавозимида ҳам ишлаган[1].

Тарихи

1857-йилда маҳаллий юнон савдогарлари ўз жамоаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида Банк оф Алехандриа номли банкка асос солишди. Мазкур банк 1877-йилда тугатилди.

1864-йилда Англия-Миср банки (Англо-Эгйптиан Банк) ташкил этилди.

1924-йилда Англо-Эгйптиан Банк Тҳе Cолониал Банк (1836-йилда ташкил этилган) ҳамда Жанубий Африканинг Биринчи миллий банки (Фирст Натионал Банк оф Соутҳ Африcа, 1891-йилда ташкил этилган) билан бирлашиб, Барcлайс Банк (Доминион, Cолониал анд Оверсеас)ни ташкил этди[2]. 1918-йилда Барcлайс Лондон Провинcиал анд Соутҳ Wестерн Банкни сотиб олганида, Тҳе Cолониал Банкка эгалик ҳуқуқи ҳам унга ўтган эди[3].

1956-йилда, Сувайш инқирози даврида Британия ва Франсия қўшинларининг Мисрга ҳужум қилиши ва Сувайш каналини эгаллашидан сўнг, Миср ҳукумати Барcлайс Банк ДCОнинг мамлакатдаги фаолиятини миллийлаштирди. 1957-йилда эса ушбу банкнинг Мисрдаги амалиётларини ўз зиммасига олиш мақсадида Банк оф Алехандриа ташкил этилди.

1964-йилда Банк оф Алехандриа Банқуэ ду Ниле ва Миср импорт-экспорт банкини сотиб олди.

2006-йил 17-октябрда Миср ҳукумати Банк оф Алехандриани хусусийлаштирди. Италиянинг Санпаоло ИМИ банки банкнинг 80 фоиз улушини сотиб олиш учун 1,6 миллиард АҚШ доллари тўлашга рози бўлди. Санпаоло ИМИ кейинчалик Банcа Интеса томонидан сотиб олинган эди. Бу Мисрда тўлиқ давлатга қарашли банкнинг илк бор хусусийлаштирилиши бўлди.

Ташқи ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Маҳмоуд Абдел Салам Омар“. Тҳе Сан Франcисcо Чрониcле. Қаралди: 2020-йил 26-июн.
  2. ↑ Антҳонй, Мичаэл. Ҳисториcал Диcтионарй оф Тринидад анд Тобаго. Сcареcроw Пресс, 2001. ИСБН 0-8108-3173-2. 
  3. ↑ „Лондон, Провинcиал анд Соутҳ Wестерн Банк Лтд“. Барcлайс Банк ПЛC. Қаралди: 2015-йил 29-август.