Эрнесто Алехис Вега Рохас (1997-йил 25-ноябрда туғилган) — мексикалик профессионал футболчи, Лига МХ клуби Гуадалажара ва Мексика терма жамоасида вингер сифатида ўйнайди[1].

Алехис Вега
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эрнесто Алехис Вега Рожас
Таваллуд санаси 1997-йил 25-ноябр (1997-11-25) (28 ёш)
Таваллуд жойи Мехиcо Cитй, Мексика
Бўйи 1.73 м
Амплуаси [[Яримҳимоячи]
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Гуадалажара
Рақами 10
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Толуcа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2018 Толуcа 58 (12)
2019- Гуадалажара 108 (20)
Миллий терма жамоа‡
2021 Мексика У23 14 (4)
2019- Мексика 19 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(23-август 2022-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (5-июн 2022-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Толуcа

Вега 2016-йилнинг 27-февралида „Пачуа“га қарши лигаси ўйинида захирадан майдонга тушган[2]. 5-апрел куни у Толуcа учун биринчи профессионал голини Либертадорес кубогида Эквадорнинг ЛДУ де Қуито клубига қарши ўйинда киритган, ўйин 2:1 ҳисобида якунланган ва Толуcа турнирнинг 1/8 финалига йўлланма олган[3]. 16-апрел куни Вега лигадаги дастлабки дублини Веракрусга қарши ўйинда киритган.

Гуадалажара

2018-йилнинг 8-декабрида Вега Гуадалажарага 9 миллион доллар эвазига ўтаётгани эълон қилинган ва бу трансфер клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланган[4].

2019-йил 16-февралда олтита ўйинда ҳеч қандай голсиз ўйнаб, кетма-кет учта ўйинни ғалабасиз ўтказган Вега шаҳарлик рақиби „Атлас“га қарши ўйинда (3:0) 3 та гол уришга муваффақ бўлган, бу ўзининг фаолиятидаги илк хет-трикига айланган[5].

2021/22-йилги мавсум бошланишидан олдин Вега 10-рақамли либосда майдинга тушиши аниқ бўлган[6].

Халқаро фаолияти

Вега терма жамоадаги дебютини 2019-йил 26-март куни Герардо Мартино қўл остида Парагвайга қарши ўртоқлик учрашувида, 78-дақиқада Хавер Эрнандеснинг ўрнига майдонга тушган ҳолда бошлаган[7].

2019-йил май ойида Вега 2019-йилги КОНКАКАФ Олтин Кубогининг вақтинчалик рўйхатига[8] киритилган ва кейинчалик якуний рўйхатдан ҳам жой олган[9]. Биринчи гуруҳ босқичида Кубага қарши ўйинда у миллий терма жамоа билан 7:0 ҳисобида ғалабага эришган ва бу ўйинда ўзининг терма жамоадаги биринчи голини киритган[10]. Мексика турнирда ғалаба қозонган[11].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Толуcа 2015-16 Лига МХ 10 2 — 5 1 — 15 3
2016-17 12 1 2 0 — — 14 1
2017-18 17 3 7 2 — — 24 5
2018-19 19 6 3 0 — — 22 6
Жами 58 12 12 2 5 1 — 75 15
Гуадалажара 2018-19 Лига МХ 16 4 1 0 — — 17 4
2019-20 24 5 4 2 — — 28 7
2020-21 32 4 - - — 32 4
2021-22 26 6 - - — 26 6
2022-23 10 1 - - — 10 1
Жами 108 20 5 2 0 0 0 0 113 22
Карерада жами 166 32 17 4 5 1 0 0 188 37

Халқаро

Мексика
Йил Ўйин Гол
2019 6 1
2020 1 0
2021 5 1
2022 7 1
Жами 19 3

Халқаро майдондаги голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 15.06.2019 Росе Боwл, Пасадена, Америка Қўшма Штатлари  Куба 6 — 0 7-0 КОНКАКАФ Олтин Кубоги 2019
2. 2.09.2021 Эстадио Азтеcа, Мехико, Мексика  Ямайка 1 — 0 2-1 2022 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
3. 27.01.2022 Мустақиллик боғи, Кингстон, Ямайка 2 — 1

Ютуқлар

Мексика У23

Мексика

Шахсий ютуқлар

  • КОНКАКАФ Олимпия саралаш чемпионати Олтин тўп: 2020
  • КОНКАКАФ олимпия саралаш чемпионатининг энг яхши ўнлиги: 2020
  • Лига МХ Алл-Стар: 2021[13] 2022[14]

Манбалар

  1. ↑ Эрнесто Вега Лига МХ Профиле
  2. ↑ „Алехис Вега, cонтенто де дебутар cон Толуcа“ (2-июл 2021-йил).
  3. ↑ „Алехис Вега, мотивадо пор су гол эн Cопа Либертадорес“.
  4. ↑ „Алехис Вега серíа пресентадо cон Чивас эл сáбадо“ (испанча). Футболтотал.cом.мх. Стафф ФТ (5-декабр 2018-йил). Қаралди: 16-феврал 2019-йил.
  5. ↑ „Чивас эарн эмпҳатиc Cласиcо Тапатио виcторй беҳинд Алехис Вега ҳат-триcк“. Фмфстатеофминд.cом. Рафаэл Дíаз (16-феврал 2019-йил). Қаралди: 16-феврал 2019-йил.
  6. ↑ „Чивас: Вега серá эл нуэво нúмеро 10, Залдíвар ҳереда эл 9 де Маcíас“ (21-июл 2021-йил).
  7. ↑ „Мехиcо в Парагуай гаме репорт“. ЭСПН (26-март 2019-йил).
  8. ↑ Тинажеро. „Тата Мартино Анноунcес Мехиcо Прелиминарй Голд Cуп Сқуад; Вела, Чичарито, Ҳеррера, Cорона лефт оут“. Фмфстатеофминд.cом (14-май 2019-йил).
  9. ↑ „Селеccиóн Мехиcана анунcиа листа дефинитива пара Cопа Оро 2019“. МедиоТиэмпо.cом (6-июн 2019-йил).
  10. ↑ „Мéхиcо 7-0 Cуба: голес, ресумен й видеос“ (испанча). Гоал.cом (15-июн 2019-йил).
  11. ↑ Страус. „Мехиcо Турнс Тиде, Wинс Голд Cуп Титле Агаин вс. Wастефул УСМНТ“. Спорц Иллустратед (7-июл 2019-йил).
  12. ↑ „Мехиcо wин Олймпиc бронзе медал афтер беатинг ҳосц Жапан ат Токё 2020“. Гоал (6-август 2021-йил). Қаралди: 6-август 2021-йил.
  13. ↑ „Орбелíн Пинеда й Алехис Вега се суман ал Жуэго де Эстреллас энтре Лига МХ й МЛС“.
  14. ↑ „ЛИГА МХ анноунcес ростер фор 2022 МЛС Алл-Стар Гаме ат Аллианз Фиэлд“. Мажор Леагуэ Соccер (19-июл 2022-йил). Қаралди: 10-август 2022-йил.