Alfa-spektrometrlar
Алфа-спектрометрлар — радиоактив ядролар чиқараётган алфа а зарралар энергиясини ўлчайдиган асбоб. Ишлаш тарзи а зарраларнинг магнитик таҳлилига (магнит Алфа-спектрометр) ёки уларнинг ионловчи таъсирларини тадқиқ қилишга (ионлаш камераси) асосланган, а зарраларнинг энергетик спектри (нафис структураси)ни ўрганиш ядро физикасида катта аҳамиятга эга. Спектрлар ядронинг энергетик сатҳлари тўғрисида маълумот беради. Одатда, маҳсул ядронинг энергетик сатҳлари бир-бирига яқин бўлади. Масалан, Ра226 ядросининг иккинчи ва учинчи уйғонган ҳолати энергиялари фарқи 20-43 кеВ. Шунинг учун а спектрометрларнинг энергетик сатҳлар бир-бирига яқин бўлган гуруҳларини ажрата олиш қобилияти катта бўлиши керак. Ҳозирги замон магнит а спектрометри энергетик сатҳлар фарқи 0,07% бўлган чизиқларни ажрата олади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |