Алфа-терапия — алфа зарралар (радонли ванналар, радиоактив бойламлар ва бошқалар) таъсирида даволаш; нур билан даволашнинг бир тури. Алфа-терапия нерв системаси, эндокрин безлар, юрак-томир фаолиятини яхшилайди. Кўпгина курортларда алфа-терапия қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил