Алфа-зарралар — баъзи бир радиоактив элементлардан чиқувчи гелий атомларининг ядролари. Гелий атомининг ядроси иккита протон ва иккита нейтрондан иборат. Бу зарралар радиоактив элементлар емирилганида ажралиб чиқади, айни вақтда энергия ҳам ажралади. Алфа-зарралар бирор модда орқали ўтганида модда атомларини ионлаштириб, ўз энергияси камаяди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил