Alfa Sentavr

Алфа Сентавр (α Cентаури) ёки Сентавр Алфаси жанубий осмондаги Кентавр туркумида жойлашган юлдуз туркумидир. Умумий кўринма юлдуз катталиги -0,27 бўлиб, тунги осмонда ёрқинлиги бўйича Сириус ва Канопус юлдузларидан кейин туради.
Таркибига Алфа Сентавр А (α Cен А; 110% Қуёш массаси ва 151,9% ёрқинлиги), Алфа Сентавр Б (α Cен Б; 90,7% Қуёш массаси ва 44,5% ёрқинлиги) киради. Бу икки юлдуз массалари маркази атрофида 79,91 йиллик давр билан айланади. Қуёшдан 1,34 парсек (4,37 ёруғлик йили) масофада жойлашган.[1] Бундан ташқари Алфа Сентавр атрофида учинчи юлдуз, қизил митти Проксима Сентавр (α Cен C) ҳам айланади.
2012-йил октябрида Алфа Сентавр таркибида камида битта сайёра — ҳажми Ердек келадиган Алфа Сентавр Бб борлиги кашф этилди. Унинг массаси Ерникидан 13% ортиқ бўлиб,[2] Алфа Сентавр Б атрофида 3,236 сутка давр билан айланади.[3] Юлдузидан атиги 6 миллион км[2] узоқда жойлашган бу сайёра сиртидаги ҳарорат 1500 К бўлиши тахмин этилади.[4]
Манбалар
- ↑ Сöдерҳжелм, Стаффан (1999). „Висуал бинарй орбиц анд массес пост Ҳиппарcос“. Астрономй анд Астропҳйсиcс. 341-жилд, № 1. 121–40-бет. Бибcоде:1999А&А...341..121С.
- ↑ 2,0 2,1 Wалл, Мике „Дисcоверй! Эартҳ-Сизе Алиэн Планет ат Алпҳа Cентаури Ис Cлосест Эвер Сеэн“. Спаcе.Cом wеб сите. ТечМедиаНетwорк (2012-йил 16-октябр). Қаралди: 2012-йил 17-октябр.
- ↑ Думусқуэ, Х. (2012-10-17). „Ан Эартҳ масс планет орбитинг Алпҳа Cентаури Б“. Натуре. 490-жилд. дои:10.1038/натуре11572. Қаралди: 2012-10-17.
{{cите магазине}}: Ункноwн параметер|cоаутҳорс=игноред (|аутҳор=суггестед) (ёрдам)[сайт ишламайди] - ↑ "Тҳе эхопланет нехт доор: Эартҳ-сизед wорлд дисcоверед ин неарбй α Cентаури стар сйстем". Эриc Ҳанд, Натуре, 16-октябр 2012-йил. Аccессед 16-октябр 2012-йил.
| Викиомборда „Алфа Сентавр“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |