Alfred Karlovich Arends
Алфред Карлович Арендс (1893, Петербург — 1978, Тошкент) — шарқшунос олим.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970). Филология фанлари доктори (1963). Биринчи жаҳон урушида қатнашган. 1936-йилдан собиқ Иттифоқ Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида илмий тадқиқот ишлари олиб борган. Ўрта Осиё университетининг Шарқ факултетида Эрон филология кафедраси мудири (1947 — 1952). 1952-йилдан Ўзбекистон Шарқшунослик институтида ишлаган. Алфред „Тарихи Мас’удий“ китобининг илмий-танқидий матни ва илмий тадқиқоти мавзуида илмий ишлар олиб борган. Ўзбекистонда шарқшунослик фанини ривожлантиришда, ёш олимлар етиштириш ва тарбиялаш соҳасида муайян хизмат кўрсатган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |