Alfred Neuland
Алфред Карл Неуланд (1985-йил 10-октябр) – россиялик ва эстониялик оғир атлетикачи. Эстония тарихидаги биринчи олимпия чемпиони (1920), жаҳон чемпиони (1922), 1924-йилги олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби.
| Алфред Неуланд | |
|---|---|
|
Неуланд 1920-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1895-йил 10-октябр Wалк, Ливония губернаторлиги, Россия империяси |
| Вафот санаси | 1966-йил 16-ноябр (71 ёшда) |
| Бўйи | 1.66 м |
| Вазни | 74 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
| Клуби | Калев Таллин |
Таржимайи ҳоли
1895-йил 10-октябрда Валка шаҳрида туғилган. Унинг Волдемар ва Фелих исмли укалари бўлган[1].
Ёшлигида Алфред Ригада яшаган ва ўқиган[1]. Унинг қўшниси Ҳелмут Сареток Совет Россиясининг уч ҳатлаб сакраш бўйича биринчи рекордчиси эди. Алфреднинг ҳовлида икки килограммлик тош кўтараётганини кўриб, Ҳелмут ҳам оғир атлетикага қизиқиб қолган[2].
Алфред Неуланд биринчи жаҳон уруши ва Эстониядаги озодлик урушида иштирок этган[1].
Фаолияти
Таллиндаги Калев клубида машғилот ўтказган. 16 ёшидан (1911) мусобақаларда иштирок эта бошлаган. 1915 ва 1916-йилларда енгил вазн тоифасида Россия чемпиони бўлган. Бир йилдан сўнг эса ўрта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган[1].
1920—1924-йилларда Эстония терма жамоаси аъзоси бўлган. Антверпендаги олимпия ўйинларида қатнашган ва енгил вазн тоифасида (67,5 килограммгача) чемпион бўлган. Жами 257,5 кг (72,5 + 75 + 110) тошни кўтаришга муваффақ бўлган[1].
1922-йилда жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 1923-йилда Готенбург ўйинларида ғолибликни қўлга киритган. 1918-йилдан 1924-йилгача Алфред турли вазн тоифаларида кўп марта Эстония чемпиони бўлган[1].
1924-йилда Алфред Неуланд ўз фаолиятидаги иккинчи олимпия ўйинларида қатнашган ва 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган[1] .
Фаолияти давомида Неуланд 12 та жаҳон, 10 та Олимпия ва 45 та Эстония рекордини ўрнатган. Эстония ССРда хизмат кўрсатган спорт ходими[1] .
Фаолиятини якунлагандан сўнг
Спорт фаолиятини якунлаб, ўз қишлоғида тадбиркорлик билан шуғулланган. 1950-йилдан 1955-йилгача Таллиндаги Эстония алкоголсиз ичимликлар экспериментал заводини бошқарган[1].
Мураббий ва спорт ҳаками сифатида ҳам фаолият юритган. Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакам (1955[3]). Даниил Ганюков, Борис Меликов, Мати Нууде каби спортчиларга мураббийлик қилган. Ээсти Спордилеҳти Алфред Неуланд ҳақида мақола эълон қилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 „Неуланд, Алфред Карл“ (эт). ЭСБЛ. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-май.
- ↑ П. Андреев. Первый рекордсмен страны // Лёгкая атлетика : журнал. — Андоза:М., 1958. — № 8. — С. 28. Архивировано 24 январ 2022 года.
- ↑ В Комитете по физкултуре и спорту // Совецкий спорт. – 2 февраля 1956. – № 14. – С. 2.