Alfred Schmidt
Алфред Счмидт (талаффузи: Алфред Шмидт, 1936-йилда ўз исмини Аин Силлакга[1] ўзгартирган; 1-май 1898-йил, Риисипере, Ҳаржу – 5-ноябр 1972-йил, Таллин) – эстониялик оғир атлетикачи, Антверпендаги Олимпия ўйинлари совриндори (1920).
| Алфред Счмидт | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1-май 1898-йил Риисипере, Ҳаржу |
| Вафот санаси |
5-ноябр 1972-йил (74 ёшда) Таллин, Эстония ССР, СССР |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | оғир атлетика |
Биографияси
Алфред 1898-йил 1-майда Россия империясининг Ҳагери посёлкаси яқинидаги Маидла қишлоғида туғилган. Таллиндаги мактабда таҳсил олган[2].
Фаолияти
1913-йилдан енгил атлетика билан шуғулланган. 1916 ва 1917-йилларда Артур Кукк томонидан уюштирилган мусобақаларда қатнашди[2], аммо кучли натижа кўрсата олмайди ва Кукк Алфредга ўз кучини бошқа спорт турларида ҳам синаб кўришни таклиф қилади[1]. 1919-йилдан бошлаб оғир атлетика билан шуғулланади. Унинг устози спортчи Алфред Неуланд бўлган. Машҳур эстониялик оғир атлетикачи билан бирга Алфред 1920-йилгача Тондадаги ҳарбий спорт лагерида машқ қилади[2]. 1920-йилда Антверпендаги Олимпия ўйинларида Эстония номидан қатнашиб, триатлонда (55 кг + 65 кг + 90 кг) 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида 210 килограмм натижа билан кумуш медални қўлга киритган[2]. 1922-йилда Эстония чемпиони, 1923-йилда Болтиқбўйи чемпионатида бронза медали соҳиби бўлган. Фаолияти тугатишидан олдин 1922-йилда Таллинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг таркибида бўлган[2]. Кейинчалик спортнинг стендда отиш турига қизиқиб, ушбу спорт турида ҳакам бўлад[2]. 1936-йилда исмини Айн Силлакга ўзгартиради[2]. Иккинчи жаҳон урушидан кейин спортчи мамлакатда бирорта оғир атлетика бўйича мусобақа ўтказилмагани учун оз муддат курашда ҳакам бўлиб ишлаган. Биринчи рафиқаси Леонтине Луук вафотидан кейин Алфред 1925-йилда Маргаретага Реисман билан турмушга қуради. Уларнинг фарзандлари бўлмаган. 1972-йил 5-ноябрда Таллинда вафот этган. Раҳумäэ қабристонига дафн қилинган[2].
Хотира
2018-йилда Алфред Счмидт шарафига унинг туғилиб ўсган Маидла қишлоғида ёдгорлик очилади[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Сауэ Валдур : Сауэ валла ҳääлеканджа, мис киржутаб кõигест тäҳцаст жа торедаст 25 жууни 2018“ (эт). ДИГАР Ээсти артиклид. 2022-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 2,8 „Аин Силлак“ (эт). ЭСБЛ. 2022-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-май.