Alginat kislota
Алгинат кислота (лотинча, алга -сувўт) – кўпчилик ҳужайра пўстида учрайдиган юқори молекулали рангсиз, аморф углевод бирикма. Молекула массаси 3500- 1500000га тенг. Совуқ сувда ёмон, иссиқ сув ва ишқорий эритмаларда яхши эрийди. Ўз ҳажмидан 200-300-марта ортиқ ҳажмдаги сувни ютиш қобилиятига эга. Натрий ва калийли тузлари сувда яхши эриб, ёпишқоқ эритмалар ҳосил қилади. Алгинат кислота ва унинг тузлари эмулсия ва суюқликларни қуюлтиришда, музқаймоқ ишлаб чиқаришда гел ҳосил қилувчи компонент сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |