Algologiya
Алгология (лотинча: алга — сувўт, юнонча, логос — таълимот), фикология — ботаниканинг сув ўтларини ўрганадиган бўлими. Алгологиянинг ўрганиш об’экти бир ҳужайрали микроскопик ўлчамдаги прокариот (кўк-яшил сув ўтлари, прохлор-фицимонлар) ҳамда кўп ҳужайрали йирик (уз. 60 м гача) эукариот (яшил, сариқ-яшил, қўнғир, қизил ва бошқалар) организмлардир. Микроскопик катталикдаги сув ўтлари баъзан микробиологиянинг ўрганиш об’экти ҳисобланади. Алгологиянинг мустақил фан сифатида ривожланиши ХИХ асрнинг иккинчи ярмида ота-бола Агердлар ҳамда Кюцин де Бари, Г. Тюре, Н. Принс-гейм, Л. С. Сентковскийнинг сув ўтларининг морфологияси ва систематикаси соҳасидаги тадқиқотлари билан боғлиқ, ХХ асрнинг иккинчи ярмида сув ўтларидан тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида фойдаланиш борасида эришилган муваффақиятлар Алгологиянинг тез сур’ат билан ривожланишига олиб келди. Ўрта Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда Алгологиянинг ривожланиши академик А. М. Музаффаров номи билан боғланган. Унинг бевосита иштироки ва раҳбарлигида 373 Ўзбекистон алгофлорасининг таркиби ўрганилиб, натижада уларнинг тарқалиш қонуниятлари кашф этилди. Сув ўтларни сунъий йўл билан кўпайтириб, улардан халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш мумкинлиги илмий томондан таҳлил қилинди. Ўзбекистонда алгоф-лорани ривожлантиришга қаратилган йирик илмий асарлар нашр этилди. „Ўрта Осиё тоғ сув ҳавзаларининг сувўтлар флораси“, „Сувўтларнинг географик тарқалиши“, „Ўрта Осиё кўк-яшил сўвўтлари аниқлагичи“, „Хлорелла ва уни қўллаш“, „Ўрта Осиё сув ҳавзалари ва алгофлорасининг ривожланиши ва тарқалиш қонуниятлари“, „Ўрта Осиё протококк сув ўтлари аниқлагичи“ каби қатор асарлар шулар жумласидандир. Бу соҳадаги ишлар айни вақтда Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институтида давом эттирилмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |