Alhon (musiqa)
Алҳон (араб. — куйлар, оҳанглар; лаҳн сўзининг кўплиги) — Шарқ халқлари вокал ва чолғу мусиқасининг умумий ифодаси. А. куй, қўшиқ ма’но-ларидан ташқари, ше’рни оҳангли ўқиш, ҳофизларнинг "Қур’он" ўқиши, булбул-нинг сайраши, хутба ўқиш ка-биларни ҳам ўз ичига олади. А.нинг турлари кўп: А. баситий (оддий А.) — чолғу куйи ёки ше’рни оҳангга солиб ўқиш; А. жирмий (тўлиқ А.) — ше’р ва ритм-усулларни мужассамлантирган мусиқа асари; А. ин-фиолия (ғамгин, ма’юс А.); А. мулазза (лаззатбахш А.) — гўзалликни ифодалай-диган ва нозиқ ҳис-туйғулар қўзғатадиган мусиқа асарлари; А.муҳаййила (тасав-вур эттирувчи А.) — инсонни хаёлга чўмдирувчи мусиқа асарлари; А. хаттий (энг оддий А.) — вокал мусиқа асарла-рини ташкил этувчи элементлар — ҳар бир нағма, усул ва ше’рнинг якка-якка ҳолдаги ифодаси. А. қадимги рисолалар-да парда (мақом) уюшмаларини, созанда, хонандаларнинг ижро маҳоратини оши-радиган машқларни ҳам ифодалаган.Ад.:Маҳмуд Кошғарий, Девону луғотит турк, Т., 1963; Алишер Навоий, Муҳокаматул-луғатайн, Т., 1948;Ражабов Ишоқ, Мақомлар масаласига доир, Т., 1963.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |