АлиПос — Ўзбекистонда ҲоРеCа (ресторан ва умумий овқатланиш) соҳаси учун автоматлаштириш ечимларини таклиф қилувчи СааС платформа. Платформа ПОС операциялари, омбор назорати, молиявий ҳисобот ва мижозлар аналитикаси каби функсияларни бирлаштиради. 2026-йил апрелидаги ма’лумотларга кўра, АлиПос 10 дан ортиқ асосий модул ва 20 дан ортиқ ташқи сервис ҳамда етказиб бериш платформалари билан интеграцияга эга бўлган.[1]

АлиПос
Тйпе Хусусий компания
Индустрй Дастурий та’минот, ҲоРеCа
Фоундед 2023
Фоундерс Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов, Жонибек Миралимов
Продуcц ПОС, СааС, CРМ, инвентаризация ва аналитика
Wебсите ҳттпс://алипос.уз/

Тарихи

АлиПос’нинг шаклланиши 2020–2021-йилларда Самарқанддаги фаст-фоод корхонаси учун савдо жараёнларини автоматлаштириш тизими ишлаб чиқилиши билан боғланган. Кун.уз’га берган интервюсида Жонибек Миралимов дастлаб тизим касса тушумларини назорат қилиш, буюртмаларни автоматлаштириш ва кун якунидаги ҳисоботларни олиш эҳтиёжидан келиб чиққанини айтган. Кейинчалик бошқа тадбиркорларнинг қизиқиши ортиб, маҳсулот тайёр хизмат сифатида таклиф этила бошланган.[2]

АлиПос 2023-йилда Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов ва Жонибек Миралимов томонидан асос солинган. Лойиҳа дастлаб ауцорсинг фаолияти таркибида бошланган ва кейинчалик мустақил маҳсулотга айланган.[3]

2023-йил ноябридан компания асосий э’тиборини АлиПос маҳсулотига қаратиб, ауцорсинг моделидан СааС моделига ўтишни бошлаган.[2]

Асосчилари

АлиПос Муҳаммад Али Акбаров, Комил Ҳамидов ва Жонибек Миралимов томонидан асос солинган. Пивот ма’лумотига кўра, Акбаров дастурий та’минот ишлаб чиқиш, Ҳамидов .НЕТ/C# йўналишида, Миралимов эса бошқарув, савдо, маркетинг ва стратегик ривожланиш йўналишларида тажрибага эга.[3]

Маҳсулот ва хизматлар

АлиПос ресторан, кафе, фаст-фоод, бар, қандолатхона, фоод cоурт ва бошқа ҲоРеCа форматларида фойдаланиладиган дастурий платформадир. Платформада савдо операциялари, инвентаризация, молиявий ҳисобот, статистика ва мижозлар аналитикаси каби функсиялар мавжуд.[4]

Спот ма’лумотига кўра, АлиПос ПОС, захираларни назорат қилиш, молиявий ҳисобот ва мижозлар аналитикасини бирлаштирган СааС тизим бўлиб, 10 дан ортиқ асосий модул ҳамда 20 дан ортиқ ташқи сервис ва етказиб бериш платформалари билан интеграцияни таклиф қилган.[1]

Фойдаланиш кўлами

2026-йил апрелида Кун.уз Жонибек Миралимовнинг сўзларига таяниб, платформадан 1 500 дан ортиқ бизнес субекти фойдаланаётганини ёзган.[2]

Инвестициялар

2025-йилда АлиПос АлоқаВентурес’дан 80 000 АҚШ доллари миқдорида дастлабки инвестиция жалб қилган. Ўша пайтда платформадан 830 дан ортиқ корхона фойдалангани қайд этилган.[5]

2026-йил апрелида АлиПос “Тҳе Питч Узбекистан” дастурининг биринчи мавсумида қатнашиб, Cентрал Асиан Университй ва АлоқаВентурес томонидан бошқарилаётган 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция таклифини олгани ҳақида Спот ва Дарё хабар берди. Спот ма’лумотига кўра, таклиф ўша вақтда комплекс текширувдан ўтаётган эди.[1][6]

2026-йил 29-апрелда АлиПос яна 200 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилгани ҳақида Пивот хабар берди. Раундга Имкон Вентурес раҳбарлик қилган, Нехус Cапитал Манагемент Ангел Cлуб ҳам раундда иштирок этган. Пивот ушбу инвестиция раундини компаниянинг 3,5 миллион АҚШ доллари баҳоланиши билан боғлаган.[7]

Фаолият модели

АлиПос СааС (Софтwаре ас а Сервиcе) модели асосида ишлайди. Компания мижозларга платформадан фойдаланиш учун мунтазам обуна тўлови асосидаги хизматни тақдим этади.[2]

Ташкилот ва юридик ма’лумотлар

АлиПос’нинг расмий махфийлик сиёсатида компания Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган “АЛИПОС” МЧЖ сифатида кўрсатилган.[8]

Номининг келиб чиқиши

Пивот ма’лумотига кўра, “Алипос” номи Муҳаммад Али Акбаров исмидаги “Али” қисми ва “ПОС” (Поинт оф Сале) қисқартмасининг бирикмасидан ташкил топган.[3]

Манбалар

Туркумлар