Википедияда исми Али бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний — Эронлик сиёсий ва диний арбоб. 1989-1997-йилларда Эрон Президенти, 1980-1989-йилларда Эрон Олий Мажлисис раиси, 1979-1980-йилларда Эрон ички ишлари вазири. Ҳозир турли сиёсий ишлар билан машғул.

Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний
форс. علي اکبر هاشمی رفسنجانی
 4-Эрон Президенти
 
Мансаб даври
1989-йил 3-август – 1997-йил 2-август
Ўтмишдоши Али Хоманаий
Вориси Муҳаммад Ҳотамий
 1-Эрон Олий Мажлиси Раиси
 
Мансаб даври
1980-йил – 1989-йил
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилди
Вориси Меҳди Каррубий
 Эрон ички ишлари вазири
 
Мансаб даври
1979-йил – 1980-йил
Ўтмишдоши Ҳошим Саббоғиян
Вориси Муҳаммад-Ризо Маҳдавий Коний
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-август 1934-йил
Нуғ қишлоғи, Керман остани, Эрон
Вафоти 8-январ 2017-йил(2017-01-08)
(82 ёшда)
Теҳрон, Эрон
Фуқаролиги Eron bayrogʻi Эрон
Сиёсий партияси Курашувчи клириклар ассоциацияси
Турмуш ўртоғи Иффат Мараший

Биографияси

Али Акбар Ҳошимий Рафсанжоний 1934-йилнинг 25-август куни Эроннинг жанубида жойлашган Керман останидаги Нуғ қишлоғида, камбағал оилада туғилган. 16 ёшида Қум шаҳрига кўчиб ўтиб Руҳилло Хомейний дарсларига боришни бошлаган. Ислом инқилобигача Рафсанжоний 15 йил ичида 5 марта қамоққа тушиб ўтказган. Инқилобдан сўнг вақтинчалик инқилобий ҳукумат ҳукумат таркибига кирган.

1980-йилда у Эроннинг янги ташкил этилган Олий Мажлисида раис этиб тайинланган ва ушбу лавозимда 1989-йилгача фаолият юритган. 1989-йилда Рафсанжоний Али Хоманаий ўрнига Эрон Президенти сайловларида иштирок этиб ғалаба қозонган ва Эрон Президенти этиб тайинланган. Али Акбар Рафсанжоний Президентлиги 1997-йилнинг август ойигача давом этган.

Президентлиги даврида Рафсанжоний жуда кўп соҳаларда ислоҳотлар ўтказган. Уларнинг айримлари муваффақиятли якунланган, бироқ Эронда озод бозор сиёсатини ислоҳ қилишда муваффақияцизликка учраган. Ушбу ноаниқ ислоҳот туфайли мамлакатда инфляция ҳажми 49 фоизга ўсиб кетган.

Рафсанжонийнинг Президентлиги даврининг боши ўша пайтда дунёда рўй берган жуда катта сиёсий ўзгаришлар рўй берганига тўғри келган. Айнан Рафсанжоний Эронни қулаган СССРнинг Ўрта Осиё ва Кавказорти республикалари билан алоқаларини йўлга қўйишга муҳим рол ўйнаган. Шунингдек у Араб дунёси давлатлари билан ҳам ҳамкорлини кучайтиришга ҳаракат қилган. Ҳам ташқи ҳам ички сиёсат бўйича Али Акбар Рафсанжоний Эронда энг ҳурматли сиёсатчилардан бири ҳисобланади.