Ali Hasan al-Majid
Али Ҳасан Абдул-Мажид ат-Тикритий ( арабча: علي حسن المجيد шунингдек, Кимёгар Али сифатида ҳам танилган; 30-ноябр, 1941-йил - 25-январ, 2010-йил) - Ироқ давлат арбоби, ҳарбий мулозим. У о`з биродари Саддам Ҳусайн даврида Ироқ мудофаа вазири бўлган. Ироқ разведка хизмати директори лавозимида ишлаган. Анфол дастурига (Курд аҳолисини кимёвий қурол билан йўқ қилиш) алоқадорлиги учун осиб ўлдиришга ҳукм қилинган. Ҳукм 2010-йил, 25-январда ижро этилган.
Таржимайи ҳол
Расмий манбаларга кўра, Али ал-Мажид 1941-йили Тикритда туғилган, бироқ унинг таваллуд санаси нома'лум. У ҳам амакиваччаси каби Абу Носир қабиласидан бўлган. Камбағал оилада ўсган. У 1968-йилда Баъс партияси бошқарувни қўлга киритгунга қадар Ироқ армиясида мотоцикл курери ва ҳайдовчиси бўлиб ишлаган[1].
Амакиваччасининг ёрдамига таянган Али ал-Мажид мартаба пиллапояларидан тезда кўтарилди. Баъс партиясига қўшилганидан сўнг у аввалига Ироқ мудофаа вазири Ҳаммади Шиҳобнинг ёрдамчиси, со`нгра хавфсизлик бюросида ҳукумат раҳбари бўлади. 1979-йилда Саддам Ҳусайн мамлакат президенти лавозимини эгаллагач Али Ҳасан унинг энг яқин ҳарбий маслаҳатчиларидан бирига айланган.
Трибунал
Ал-Анфол иши
Саддам Ҳусайн режими қулагандан сўнг, Кимёгар Али ҳокимиятдан ағдарилган президент ва партиядошлари билан бирга Ироқ махсус трибуналига олиб чиқилди. Али Ҳасан ал-Мажид Ироқ трибунали (раиси - курд) томонидан уруш жиноятлари ва инсониятга қарши ҳаракатларда, хусусан, курдларнинг геноцидида айбланган. Анфол судининг биринчи мажлисида Кимёгар Али суд билан ҳамкорлик қилишдан бош тортади ва "Мен сукут сақлайман" [2] дейди. Суд мажлисларида ал-Мажид Саддам каби эркин эди. Судда "Кимёгар Али" ўз ҳаракатларини нотўғри деб ҳисобламаслигини та'кидлади ва ҳукумат ҳаракатлари сабаби курдларга нисбатан миллатчилик эмас, балки Ироқнинг яхлитлигини парчалашга бо`лган курдларнинг уринишлари эканлигини та'кидлайди.
2007-йилнинг 24-июнида Ироқ трибунали Али Ҳасан ал-Мажидни осиб ўлдиришга ҳукм қилади. Ҳукм э'лон қилинаётганда у ҳеч қандай муносабат билдирмай, қимир этмай туради, қолган судланувчилар эса ҳукмни эшитиб, норозилик билдира бошлайдилар[3]. 4-сентабр куни Ироқ апелляция суди Олий трибуналнинг Али ал-Мажидга нисбатан айблов ҳукмини ўз кучида қолдирди, бироқ қатл 13-октабр кунига, я'ни муқаддас Рамазон ойи охирига қолдирилади. Байрамдан со`нг Бош вазир Нури ал-Маликий, Ироқ президенти Жалол Талабани ва унинг ўринбосари Тариқ ал-Ҳошимийлар о`ртасидаги ихтилофлар ҳукм ижросининг кечикишига олиб келади. Шунга қарамай, 2008-йил, 29-февралда Ироқ Президент кенгаши Али Ҳасан ал-Мажидга [4] ўлим ҳукмини тасдиқлади, бироқ у ижро этилмади.
2010-йил, 17-январда ал-Мажид Анфол иши бўйича тўртинчи марта ўлимга ҳукм қилинди [5].
Ижро
2010-йил, 25-январ, душанба куни Али Ҳасан ал-Мажид Бағдод қамоқхонасида дорга осилди.
У Саддам Ҳусайннинг Ал-Аужа қишлоғида, унинг қабридан унча узоқ бўлмаган жойда дафн этилган [6] .
Ва шунингдек...
- Анфол
- Ҳалабжада газ ҳужуми
Эслатмалар
- ↑ Патриcк Cоcкбурн. „Чемиcал Али: Тҳе энд оф ан оверлорд“. Тҳе Индепендент (2007-йил 25-июн). 2008-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Саддама судят за убийство курдов“. Русская служба Би-би-си. 2012-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 21-август.
- ↑ „"Химический Али" приговорен к смерти“. Русская служба Би-би-си. 2012-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 27-июн.
- ↑ публишер=Газета.Ру. „Химический Али умрет физически“. 2012-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-феврал.
- ↑ „«Химический Али» снова приговорен к смертной казни | Газета. Ру: Новости часа“. 2010-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 17-январ.
- ↑ „Вести.Ру: Химический Али похоронен рядом с Саддамом Хусейном“. 2017-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-октябр.
Ҳаволалар
- Улар кимёвий Алини икки марта ўлдирмоқчи Архивная копия
- „ФБИ филе он Чемиcал Али“. 2015-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-январ.