Али Шамсиддин ибн Иброҳим (арабча: علي شمس الدين بن إبراهيم‎‎) 1329-йилдан то 1345-йилда вафот этгунига қадар Ямандаги ўн учинчи Тоййиби Исмоилий Даъий ал-Мутлақ лавозимида фаолият юритган[1].

Ҳаёти

Саид Али отасининг тириклигида Ҳисне Кавкабанни катта пул эвазига сотиб олган ва хотинини шу ерда жойлаштирган. Унинг даврида Тожуддин ибн Яҳё ибн Ҳамза ўғилларидан бўлган ашрафлар Зу Мармар қал’асига юриш қилиб, уни назорат остига оладилар. Саид Али катта қўшин тўплайди ва уни босқинчиларга қарши курашиш учун юборади.

Бану Ҳамдон қабиласининг бир қисми билан иттифоқ тузиб, Зайдий имомларига қарши курашади. 1332-йилда унинг қўшинлари Зу Мармар қал’асини эгаллаб олишади[1].

Оиласи

Саид Али Шамсуддин 11-Даъи Саид Иброҳим ибн ал-Ҳусайннинг ўғли бўлган.

Фарзандлари

Унинг ўғли Абдуллоҳ 1378-йилда 16- Даъи ал-Мутлақ бўлган[1].

Галерея

Манбалар

Ҳаволалар

Шиалик унвонлари
Али Шамсиддин И
 Вафоти: 1354-йил
Ўтмишдоши:
Муҳаммад ибн Ҳатим
Ўн учинчи Дāъī ал-Мутлақ
: милодий 1329–1345
Вориси:
Абдул Мутталиб