Али шунқор (15- а. 2- ярми) -шоир ва созанда-бастакор. Алишер На-воий ва Дарвишали Чангийларнинг та’-кидлашича, А. Ш. ноёб исте’додлардан бўлиб, бир неча баёз ва девонлар тузган, бир қанча мусиқа асарлари яратган. У ўз ғазалларига мусиқа басталаб, ўзи куй-лаган. Дугоҳ мақомининг Туркий зарб усулидаги "Савти Бегумий" ва "Нақши Бегумий" каби тароналари билан шуҳрат қозонган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил