Али ибн Абу Яъло Зайд ибн Ҳамза ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Ҳусайний, ал-Алавий, ад-Дабусий (Абул Қосим) — шофиъий фақиҳ бўлган. Бағдоддаги „Низомия“ мадрасасида таълим жараёнини бошқарган. Фиқҳ, тафсир ва илми адаб бўйича имом бўлган. Олийжаноб, ҳимматли ва саховатпеша одам бўлган. Ўзаро тортишув ва хусуматни бостиришда қўли ўта кучли бўлган. Унга мақомотлар зуҳур этар ва шу алфозда фазилатларининг кўплиги намоён бўларди. Уламолардан ҳадис тинглаган.

Али ад-Дабусий
Шахсий маълумотлар
Вафоти ҳижрий 482-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Фиқҳ, тафсир ва илми адаб бўйича имом, шофиъий фақиҳ

Али ад-Дабусий ҳижрий 482-йилда вафот этган[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 41-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.