Али ибн Муҳаммад ал-Имроний ас-Сарахсий ар-Раис (Абул Ҳасан) Султон Санжар ибн Маликшоҳ даврида унинг кўмагига сазовор бўлган ва обрў-эътибори ошган. Сўнгра эса омади келмай ҳибсга олиниб, Марвнинг Шайх қишлоғида қатл этилган. Милодий 1150-йил (ҳижрий 545-йил)да унга нисбатан Султоннинг фикри ўзгарган.

Али ал-Имроний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1150-йил (ҳижрий 545-йил)
Марв, Шайх қишлоғи
Дини Ислом

Асарлари

  • „Ша-морийху-д-дурар фи-т-тафсирил-оёт ва-с-сувар“ („Оят ва суралар тафсирида жавоҳирлар сараси“)
  • „Иштиқоқ асмои-л-мовозиъ ва-лбулдон“ („Жойлар ва мамлакатлар номларининг этимологияси“)

Унинг бир қанча шеърий асарлари ҳам бор[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 44-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.