Али ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳамдавайҳ ас-Санжоний, ал-Қозий (Абул Ҳасан) — Марв аҳлига мансуб шофиъий фақиҳлардан бўлган. Бағдодда фиқҳ ўрганган. Али ас-Санжоний ҳижрий 316-йилда Нишопурда бир муддат қозилик қилган. Бағдод ва Марвда ҳадис айтган. У уламолардан, ундан эса бошқалар ривоят қилганлар[1].

Али ас-Санжоний
Шахсий маълумотлар
Вафоти ҳижрий 316-йилдан кейин
Дини Ислом
Танилган соҳаси Нишопур қозиси

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 43-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.