Ali at-Tabriziy (Tojuddin)
Али ибн Исмоил ибн Юсуф ал-Қунавий ат-Табризий аш-Шофиъий (Алоуддин, Абул Ҳасан) — фақиҳ, мутакаллим, усулий олим, адиб ва суфий бўлган. У Рум диёрига масуб Қунияда милодий 1270-йил (ҳижрий 668-йил) туғилган, сўнгра Қоҳирага келган. Кейинчалик Дамашққа келиб, у ерда Шом қозиси бўлган.
Али ал-Қунавий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1270-йил (ҳижрий 668-йил) |
| Вафоти |
милодий 1329-йил (ҳижрий 729-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | фақиҳ, мутакаллим, усулий олим, адиб ва суфий |
Али ал-Қунавий милодий 1329-йил (ҳижрий 729-йил) зулқаъда ойида Дамашқда вафот этган[1].
Асарлари
- „Шарҳу-л-ҳовийи-с-сағийр фи фуруъи-л-фиқҳи-ш-шофиъий“ („Шофиъийлик мазҳабидаги фуруъ ал-фиқҳга оид „ал-Ҳовий ас-с-сағийр“ шарҳи“)
- „Мухтасару минҳожид-дин“ (Калободийнинг „Шаъбу-л-имони-т-таарруф ли мазҳаби-т-тасаввуф“ — „Тасаввуф мазҳабининг дониш ва имон аҳли“ асари ҳақидаги Ҳалимийнинг қаламига мансуб „Минҳожуддин“нинг қисқартмаси")
- „Мусаннаф фи ҳаёти-л-анбиё“ („Пайғамбарларнинг ҳаёти ҳақидаги китоб“)
- „аш-Шофий фи-л-усул“ („Илми усул бўйича ишончли асар“)
- „ал-Ибтиҳож фи интихоби-л-минҳож“ („Дастур танлашдаги хурсандчилик“)
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 39-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |