„Али баҳодир“ — курд халқ эртаги. Эртакда Али исмли гавдали, аммо қўрқоқ баҳодир ҳақида ҳикоя қилинади[1][2].

Эртак бир неча тилга, жумладан, рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган. Эртакни рус тилига дастлаб В. Гацак эртакни курд тилидан таржима қилган. 1967-йил Араб Шамилов болалар учун мослаштирган версияси „Курд халқ эртаклари“ номи билан (русча: Курдские народные сказки) Москва шаҳрида „Децкая литература“ нашриётида чоп этилган. Шамилов версиясини Ҳ. Пўлатов ўзбек тилига таржима қилган. Ўзбекча таржима бошқа 10 курд халқ эртаги билан бир қаторда „Али баҳодир“ номи билан 1971-йил Тошкент шаҳарида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган.

Манбалар

  1. ↑ „Курдская сказка Али-богатырь“ (русча). Пескарь. Қаралди: 17-июл 2024-йил.
  2. ↑ „Али-богатырь“ (русча). Ларец сказок. Қаралди: 17-июл 2024-йил.