Али бин Баккор – “Насойим ул-муҳаб­бат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абулҳасан. Иброҳим Адҳам суҳбатидан баҳраманд бўлган. Шимолий Кавказ билан чегарадош Массиса шаҳрида от боққан. Ваҳший ҳайвонлар билан унсият пайдо қилган каромат соҳибларидан. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаётига боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Насойим ул-муҳаббат".