Али ибн Ҳатим ал-Ҳамидий (арабча: علي بن حاتم الحامدي‎‎) – Яманда 1199-йилдан 1209-йилгача тўртинчи Таййбий исмоилий даъий ал-мутлақ бўлган[1][2].

Ҳаёти

Отаси даий ал-мутлақ Ҳатим ибн Иброҳим ўзининг катта ўринбосари (маъдун) Али ибн Муҳаммад ибн ал-Валиднинг тавсиясига кўра, Алини ўз вориси этиб танлади. Али ибн Муҳаммад ибн ал-Валид Алининг устози бўлган эди[1]. Ҳатим 1199-йилда вафот этгач, Али унинг ўрнига келди ва Али ибн Муҳаммад ибн ал-Валид унинг ма'здуни бўлиб қолди[1].

Унинг даврида Таййбий даъватининг қароргоҳини Ҳараз қал’асидан Санога кўчиришга мажбур бўлишди, чунки Ҳаразни бошқараётган Яъбурий оиласи ўзаро қирғинли низога киришиб, таййбийларга қарши чиқди[2][3]. Санонинг Ҳамданийлари уни илиқ билан қабул қилди ва уларнинг олий ҳокимлари бўлган Айюбийлар шаҳарда унинг борлигига қарши чиқмадилар[1].

Кейин Али Зимармарга кўчди, лекин бетоб бўлгач яна Санога қайтарилди.

Вафоти

Али 1209-йил 31-майда вафот этган[2] ва у билан бирга Ҳамидийлар сулоласи ҳам ниҳоясига етди. Унинг ўрнига Али ибн Муҳаммад келди ва у Таййбий доий ал-мутлақларининг Бану ал-Валид ал-Анф сулоласига асос солди[4].

У Санода дафн этилган, аммо қабри жойлашган манзил номаълум.

Адабиётлар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Дафтарй 2007, с. 266.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Маделунг 1971, с. 134.
  3. ↑ Дафтарй 2007, с. 265.
  4. ↑ Дафтарй 2007, сс. 266–267.

Манбалар

Шиалик унвонлари
Али ибн Ҳатим
Ҳамданийлар қабиласи (Бану Ҳамдан)
 Вафоти: 1209-йил 31-май
Олдингиси Даий ал-мутлақ Таййбий исмоилийлари
1199 – 1209
Кейингиси