Али ибн Муҳаммад Самарқандий (арабча: علي بن محمد سمرقندي — Али ибн Муҳаммад Самарқандий — Тўлиқ исми: Абулҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Исмоил ибн Али ибн Муҳаммад ибн Ишоқ Баҳоуддин Исбийжобий Самарқандий (1062—1141)) — Ақоид олими, фақиҳ ва муфтий.

Али ибн Муҳаммад Самарқандий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1062-йил
Вафоти 1141-йил
Дини Ислом
Танилган соҳаси Ақоид олими, фақиҳ, муфтий

Ҳаёти ва ижоди

Али ибн Муҳаммад Самарқандий Исбийжобга нисбат берилган. 454/1062-йил Исбийжобда, жумодул ула ойида туғилган. Исбийжоб Тошкент ва Сайрам ўртасидаги жойлашган Самарқандда яшаб ижод қилган. Ўша даврда Абу Ҳанифа мазҳаби йўл-йўриқларини Али ибн Муҳаммад Самарқандийчалик биладиган киши Мовароуннаҳрда бўлмаган. Муфтий бўлган ва шайхулислом даражасига кўтарилган. Али ибн Муҳаммад Самарқандийнинг мазҳаб бўйича фикрларини қувватлайдиган ашоблари ва шу билан бирга у кишига мухолиф чиқадиганлар ҳам бўлган. Али ибн Муҳаммад Самарқандий Самарқанд имомларидан бири бўлган устози Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Аҳмад ибн Роби’ ибн Шофи’ ибн Му’мин Санкабосийдан ҳадис эшитиб таълим олган. Шу устози фатво ва бошқа масалаларни чиқаришга ижозат берган. Али ибн Муҳаммад Самарқандийнинг „Ал-фатово“ („Фатво-лар“), „Шарҳ мухтасару-т-Таҳовий“ („Та-ҳовий мухтасарига шарҳ“), „Ал-баҳр му’зий“ („Таскинлантирувчи денгиз“), „Шарҳу-л-мабсут“ („Муфассал шарҳ“) асарлари машҳур. Али ибн Муҳаммад Самарқандий асарларидан ислом ҳуқуқининг нақадар буюклиги, улардан инсонлар ибодат, муомала ва ҳаёт тарзини ўтка-зишда фойдаланиш йўлларини билиб олиш мумкин. Аллома 535/1141-йили Зулқаъда ойининг йигирма учинчи куни Самарқандда вафот этган.[1]

Асарлари

  • „Ал- фатово“,
  • „Шарҳ мухта- сару — т- Таҳ овий“,
  • „Ал- баҳ р му’зий“,
  • „Шарҳ у — л-мабсут“.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 545.