Али ибн Муҳаммад Сарахсий (11- а. охири — 12- а. 1- ярми) — ме’мор. Хуросон амири Абу Са’ид буйруғи билан Жарқўрғондаги минорани қурган (1108—09). Номи минорада сақланиб қолган. Азим миноранинг танаси (пил-товар) чорси ғишт билан терилган. Минора курсиси ва юқоридаги ҳалқасида куфий ёзувлари бор. Минора тузилиши ме’мор-нинг юксак диди, сан’ати ва маҳоратини намойиш этади. У Хуросондаги Работи Шариф карвонсаройини ҳам ёзув билан без-аган (1114— 15).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил