Ali ibn Nur
Али ибн Нур (ХВ аср) – Навоий асарларини кўчирган хаттотлардан бири. Ҳиротда фаолият кўрсатган. Навоийнинг ўзи томонидан тузилган биринчи расмий девони “Бадоэъ ул-бидоя”нинг нусхаларидан бирини кўчирган. Бу девон қўлёзмаси ТошДСҲИ СҲҚМ, 3-фондда 216-рақам остида сақланади. Котиб қўлёзмага шундай имзо чеккан: “Котиб ал-абд Али ибн Нур фи ашарул авсат мин шаҳри жумодиул аввал сана 891 балдат ул-Ҳирот” (Котиб Али ибн Нур 891-йил жумодиул аввал ойининг ўнинчисида Ҳирот шаҳрида бу девонни кўчириб тугатди (яъни милодий 1486-йил 15-май). Мазкур қўлёзма ҳажми 216 варақдан иборат. Қўлёзма Ҳирот хаттотлик ва бадиий қўлёзма санъатининг ноёб намунаси ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат".