Абул Ҳасан Али ибн Ридван ал-Мисрий (арабча: أبو الحسن علي بن رضوان بن علي بن جعفر المصري‎‎) (тахминан 988 – тахминан 1061) – асли мисрлик бўлган араб[1] табиб, мунажжим ва астроном эди.

Али Ибн Ридван

Али Ибн Ридваннинг 14-асрга оид тасвири (астрономик соат Стралсунддаги Муқаддас Николай черкови да
Таваллуди 988
Гиза, ҳозирги Миср
Вафоти 1061 (ёши 73)
Бағдод, Аббосийлар халифалиги, ҳозирги Ироқ
Касби табиб, мунажжим, астроном
Миллати араб, миср
Машҳур ишлари Галеннинг Тетрабиблос асарига шарҳ,
қадимги юнон тиббиётига шарҳ,
Де револутионибус нативитатум,
Траcтатус де cометарум сигнифиcатионибус пер хии сигна зодиаcи,
Мисрда баданни касалликлардан асраш тўғрисида қайдлар,
Супернова СН 1006 нинг батафсил кузатуви

У қадимги юнон тиббиётига, хусусан, Галенга шарҳлар ёзган; Галеннинг Арс Парва асарига ёзган шарҳи Герардо Кремонези томонидан лотинчага таржима қилинган. Бироқ у ҳозир СН 1006 номи билан машҳур бўлган, ёзма тарихда қайд этилган энг ёрқин юлдуз ҳодисаси – Супернованинг энг батафсил тасвирини бергани орқали кўпроқ танилган; у буни 1006-йилда кузатган[2]. Бу тасвир Птолемейнинг Тетрабиблос асарига ёзилган шарҳида келтирилган.

Кейинчалик у Европа муаллифлари томонидан Ҳали, Ҳалй ёки Ҳалй Абенрудиан номлари билан тилга олинган. Алистаир Cамерон Cромбиэга[3] кўра, у индуксия назариясига ҳам ҳисса қўшган. У бошқа бир табиб – Бағдодлик Ибн Бутлон билан машҳур илмий баҳсга киришган[4].

Манбалар

  1. ↑ Самй Сwайд. Ҳисториcал Диcтионарй оф тҳе Друзес. Роwман & Литтлефиэлд Публишерс, 10 Марч 2015 — 57-бет. ИСБН 978-1-4422-4617-1. 
  2. ↑ „Cелестиал Делигҳц - Телесcопе Ревиэwс & Гуидес - Эхплоре тҳе Wондерс оф тҳе Универсе“. cелестиалделигҳц.инфо. 2007-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 1-ноябр.
  3. ↑ Аугустине то Галилео 2, п. 25
  4. ↑ Счачт, Жосепҳ; Меерҳоф, Мах: Тҳе медиcо-пҳилосопҳиcал cонтроверсй бетwеэн Ибн Бутлан оф Багҳдад анд Ибн Ридwан оф Cаиро: а cонтрибутион то тҳе ҳисторй оф Греэк леарнинг амонг тҳе Арабс. Эгйптиан Университй. Фаcултй оф Арц. Публиcатион но. 13. Cаиро 1937