Ali minorasi
Али минораси (форсча: مناره علی) Эроннинг Исфаҳон шаҳрида жойлашган тарихий минора. Бу минора Али масжидига яқин жойлашган. У Исфаҳондаги энг қадимги минора бўлиб, ХИ асрда бунёд этилган. Бу миноранинг баландлиги 52 метр (171 фт) бўлиб, шу кўрсаткичи бўйича Исфаҳондаги Сарбон минорасидан кейин иккинчи ўринда турувчи энг баланд тарихий минора ҳисобланади. Айтишларича, бу минора дастлаб 54 метр (177 фт) бўлган, лекин вақт ўтиши билан 2 метр (6 фт 7 ин) га пасайган. Али минорасида тўртта эпиграфика ёзувлари мавжуд. Улардан бири ғиштга, қолганлари эса сополга ёзилган[1].
| Али минораси | |
|---|---|
مناره علی | |
|
Миноранинг умумий кўриниши | |
| Умумий маълумот | |
| Жойлашуви | Эрон, Исфаҳон |
| Координаталар | 32°39′56″Н 51°40′59″Э / 32.665514°Н 51.682972°Э |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ҳоссейн Ягҳоуби. Рāҳнамā е Сафар бе Остāн э Эсфāҳāн(Травел Гуиде фор тҳе Провинcе Исфаҳан) (Персиан) Араш Беҳешти: . Роузане, 2004 — 112-бет. ИСБН 964-334-218-2.