Алибек Давронов (2002-йил 28-декабрда туғилган) — ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Насаф“ футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнайди. Амплуаси бўйича — марказий ҳимоячи. Насаф жамоасида 2-рақамда майдонга тушади[1].

Алижон Давронов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алибек Фаҳриддин ўғли Давронов
Таваллуд санаси 2002-йил 28-декабр (2002-12-28) (23 ёш)
Таваллуд жойи Қарши шаҳри, Ўзбекистон
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 2
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Насаф
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2021— Насаф 59 (5)
Миллий терма жамоа
2019 Ўзбекистон У-19 3 (0)
2020— Узбекистан У-20 0 (0)
2022— Ўзбекистон У-23 7 (1)
2022— Ўзбекистон 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 1-ноябр учун)

Илк йиллари

Алибек Давронов 2002-йилнинг 28-декабрида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида, Фаҳриддин ака оиласида дунёга келган. Ёш бола вақтиданоқ футболга меҳр қўйган Алибек Давронов Қашқадарё вилоятининг асосий жамоаси бўлган Насаф футбол клубининг академиясида машғулотларда қатнаша бошлайди. Жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган Алишер Давронов мураббийларнинг кўрсатмасига биноан ҳимояда тўп сура бошлаган. Бу кўрсатмалар ўзини оқлаган ва ҳозирда Алибек юртимизнинг кўзга кўринган марказий ҳимоячиларидан биридир. Футболчи 2021-йилнинг ёз ойига қадар Насаф футбол клубининг турли ёшдаги жамоаларида тўп сурган. Ушбу ўйинлар орқали бош мураббий эътиборига тушган ва 2021-йил 1-августдан бошлаб асосий жамоа билан шартнома имзолаган. Трансфермаркт сайти маълумотига кўра, ҳозирда Алибек Давроновнинг трансфер нархи 450 000 еврони ташкил қилади[2].

Клубдаги фаолияти

Насаф жамоаси таркибида

2021-йил

Алибек Давронов Насаф жамоаси билан 2021-йил 1-августда профессионал шартнома имзолаган ва шу кундан буён жамоа таркибида тўп суриб келмоқда. Насаф жамоасидаги ўзининг дебютини Ўзбекистон кубоги доирасида Жиззах вилоятининг Сўғдиёна жамоасига қарши ўтказган ва жамоа 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритган. Умумий ҳисобда Алибек Давронов 2021-йил Ўзбекистон кубогида 3 та, ОФК кубогида 1 та ўйинда майдонга тушган.

2022-йил

2022-йил футболчи учун анчагина омадли йил бўлди. Ўзбекистон Суперлигасида 24 та, Осиё чемпионлар лигасида 7 та, Ўзбекистон кубогида 4 та ўйинда иштирок этди. Шунингдек, илк маротаба Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига чақирув олди ва ўртоқлик ўйинида миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилди. Шу ўйинларда умумий 7 та сариқ карточка олди, бирор маротаба қизил карточкага лойиқ кўрилмади. 2022-йил давомида 1997 дақиқа вақтини Насаф жамоаси учун майдонда ўтказди[3].

2023-йил

2023-йил давомида ҳозирча Ўзбекистон Суперлигасида 12 та, Ўзбекистон кубогида 3 та ўйинда майдонга тушди. Суперлигада 2 та учрашувда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга ҳам эришди. Умумий 5 та сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Ўзининг ўйини орқали Алибек Давронов кўплаб клублар эътиборига тушган.

Мусобақа Йил Ўйин Гол Дақиқа
Ўзбекистон кубоги 2023 3 0 270
Ўзбекистон Суперлигаси 2023 12 2 776
Ўзбекистон кубоги 2022 4 1 363
АФC Чампионс Леагуэ 2022 7 0 515
Ўзбекистон Суперлигаси 2022 24 0 1119
Ўзбекистон Суперкубоги 2022 0 0 0
АФC Cуп 2021 1 0 4
Ўзбекистон кубоги 2021 3 1 164

Халқаро майдонда

Алибек Давронов турли ёшлардаги Ўзбекистон терма жамоаларида жами 7 та ўйинда майдонга тушган. Ҳимояда яхши ҳаракат қилган, гол урмаган. Миллий терма жамоага эса 2022-йилда илк маротаба чақирув олди ва ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Дебют ўйинида 26 дақиқа давомида жамоаси учун ҳаракат қилди. 2023-йил CАФА Натионс Cуп мусобақасида 1 та ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Ютуқлари

Жамоавий

Насаф

Манбалар

  1. ↑ „Алибек Давронов“. Трансфермаркт. Қаралди: 4-август 2023-йил.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Алибек Давронов“. Трансфермаркт. 2023-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2023-йил.
  3. ↑ „Алибек Давронов - Плаер Инфо“. ГСА. Қаралди: 4-август 2023-йил.

Ҳаволалар