Alibek Rustamov
Алибек Рустамов, Алибек Рустамий (1931-йил 15-май, Янгийўл шаҳри, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР — 2013-йил 5-октябр, Тошкент, Ўзбекистон Республикаси) — ўзбекистонлик олим, манбашунос, тилшунос, филология фанлари доктори (1968), профессор (1968). Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1995).
| Алибек Рустамов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
15-май 1931-йил Янгийўл, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
5-октябр 2013-йил (82 ёшда) Тошкент , Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | манбашунос, тилшунос |
| Соҳаси | манбашунослик, тилшунослик |
| Иш жойлари | Тошкент шарқшунослик институти |
| Таълими | Ўрта Осиё университети |
| Илмий даражаси | филология фанлари доктори |
| Илмий унвони | академик |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Алибек Рустамов 1931-йил 15-май Янгийўл шаҳрида туғилган[1][2][3][4]. 1955-йилда Ўрта Осиё университети шарқ факултетининг эрон-афғон бўлимини тугатган[5]. 1956—1957-йилларда шу университетнинг тилшунослик кафедрасида лаборант, 1957—1959-йилларда аспирант, 1960-йилда ўқитувчи, 1959—1961-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими (1960-61), 1961—1965-йилларда Тошкент давлат университети шарқ факултети доценти[6], 1965—1990-йилларда республика рус тили ва адабиёти педагогика институти умумий тилшунослик кафедрасининг мудири[4], 1991—1999-йилларда Тошкент шарқшунослик институти туркийшунослик кафедрасининг мудири[6], 2000—2013-йилларда кафедра профессори лавозимида фаолият юритган[1]. 2013-йил 5-октябр Тошкентда 82 ёшда вафот этган[4][7][8]. Чиғатой қабристонига дафн этилган[8].
Илмий фаолияти
150 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи[4][9][10]. Алибек Рустамов асарлари туркийшунослик ҳамда умумий тилшуносликнинг амалий ва назарий масалаларига, қадимги туркий (ўзбек) тили ва ёзуви, Навоий асарлари тилини ўрганишга, услуб ва услубшунослик, аруз шеър тизими, мумтоз адабиёт терминлари тадқиқига бағишланган, олим, шунингдек, илмий ва бадиий таржима билан шуғулланган. Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг „Бадое ус-саное“ асарини форсчадан ўзбекчага, Алишер Навоийнинг „Маҳбуб ул-қулуб“ асарини русчага таржима қилган. 1981-йилда „Ўзбек тилининг изоҳли луғати“ни тузишда қатнашган[1][6]. Олим томонидан „Маҳмуд Замахшарий“ (1971), „Аруз ҳақида суҳбатлар“ (1972), „Қофия нима?“ (1975), „Навоийнинг бадиий маҳорати“ (1979), „Навоий тилининг грамматик хусусиятлари“ (1984), „Сўз хусусида сўз“ (1987), „Ҳазрати Навойийнинг маънавий олами“ (2014) китоблари чоп этилган. Алишер Навоийнинг меросини чуқур ўрганиш, унинг ижодидаги юксак гуманистик ғояларни кенг тарғиб қилишда Алибек Рустамов алоҳида ҳисса қўшган. Олим „Ёш куч“ журналида „Навоийхонлик“ (1987—1988) рубрикаси, „Гулхан“ журналида „Али бобо ўгитлари“ (1987—1988) рубрикаси ва Ўзбекистон телевидениесида „Навоийхонлик“ рубрикасида туркум суҳбатлар олиб борган[3]. Шунингдекм укалари Ботирбек, Каримбек, Саидбек Ҳасановлар билан ҳамкорликда „Алишер Навоий. Арбаъин“ (1991), „Ҳусайн Бойқаро“ (1991), „Алишер Навоий. Сирожу-л-муслимийн“ (1993), „Фитрат. Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи“ (1993), „Нури Муҳаммадий ва Нурнома“ (1996) рисолаларни тайёрлашган[1].
Мукофотлари
1998-йилда „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган[11]. Вафотидан кейин, 2025-йилда „Фидокорона хизматлари учун“ ордени билан мукофотланган[12].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ „15 май – ўзбек тилшунос олими Алибек Рустамов туғилган кун“ (2022-йил 15-май).[сайт ишламайди]
- ↑ 3,0 3,1 Каромат МУЛЛАХЎЖАЕВА. „СЎЗ ЗАРГАРИ: АКАДЕМИК АЛИБЕК РУСТАМОВ“.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Академик Алибек Рустамов Чиғатой қабристонида дафн этилди“ (2013-йил 7-октябр).
- ↑ „Алибек Рустамов (1931-2013)“ (2016-йил 8-январ).
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Алибек Рустамов. Со’з хусусидаги со’з & Сўзимиз — беш юз мингдан кам эмас. Олим билан суҳба“ (2020-йил 2-ноябр).
- ↑ „Скончался академик Алибек Рустамов“. 2023-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-август.
- ↑ 8,0 8,1
Академик Алибек Рустамов Чиғатой қабристонида дафн этилди ЁуТубеда
- ↑ „Умер академик Алибек Рустамов“ (2013-йил 9-октябр).
- ↑ „Ўзбекистонда академик Алибек Рустамий вафот этди“ (2013-йил 7-октябр).
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.1998 йилдаги ПФ-2074-сон Фармони“.
- ↑ „Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва сан’ат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида“ (2025-йил 23-август). Қаралди: 2025-йил 23-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 15-mayda tugʻilganlar
- 1931-yilda tugʻilganlar
- Yangiyoʻlda tugʻilganlar
- 2013-yilda vafot etganlar
- 5-oktyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Fidokorona xizmatlari uchun ordeni sohiblari
- Alifbo boʻyicha olimlar
- Turkologlar
- Oʻzbekshunoslar
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi akademiklari
- Chigʻatoy qabristoniga dafn etilganlar