Алиcе Гриффитҳс (2001-йил 22-январда туғилган) — Уэлслик футболчи, „Саутгемптон Wомен“ клубида ўйнайдиган Гриффитҳс Уэлсни барча ёшлар даражасида ҳимоя қилган ва 2017-йилда катталар жамоасида дебют қилган.

Алиcе Гриффитҳс
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алиcе Гриффитҳс
Таваллуд санаси 2001-йил 22-январ (2001-01-22) (25 ёш)
Таваллуд жойи Абердаре, Уэлс
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Соутҳамптон Wомен Ф.C
Рақами 4
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ллwйдcоэд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016-2018 Cйнcоэд Ладиэс
2018-2019 Cардифф Мет. Ладиэс 16 (3)
2019- Чарлтон Атҳлетиc 26 (0)
Миллий терма жамоа‡
2016-2017 Уэлс У17 12 (1)
2018-2019 Уэлс У19 4 (1)
2017- Уэлс 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2019-йил 1-декабр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2019-йил 20-октябр учун)

Ёшлик йиллари

Гриффитҳс Рҳондда Cйнон Таф, Абердаре шаҳрида туғилиб ўсган. У Авлиё Юҳанно Баптистлар мактабида ўқиган[1]. Унинг Анна исмли синглиси бор, у ҳам футболчи ва Уэлсни ёшлар даражасида ҳимоя қилган[2]. Унинг отаси Найжел Элисни „жуда уятчан ва сокин қиз, лекин унга бир жуфт футбол буцасини беринг ва у гуллаб-яшнайди“ деб таърифлаган[1].

Клубдаги фаолияти

Гриффитҳс Абердаре ва Рҳондда Жуниор Футбол Лигасида маҳаллий ҳаваскор Ллwйдcоэд жамоаси билан футбол ўйнай бошлаган. 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўйинида у ўғил болалар лигасидаги ягона аёл ўйинчи бўлган ва футбол ўйнаши сабаб ўтказиб юборган мактаб машғулотларини бажариш учун хусусий ўқитувчи олган[1]. У 2017-йилда Уэлс Премер-Аёллар Футбол Лигасининг Cйнcоэд Ладиэс жамоасига қўшилди ва биринчи мавсумида дивизионнинг йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди[3].

2018-йилда у жамоадоши Грейс Ҳоррелл билан бирга Уэлс Премер-лигаси Cардифф Мет Ладиэс жамоасига қўшилган[4]. 2018-19-йилги мавсумда Гриффитҳс жамоага лига чемпионлиги, ФАW аёллар кубоги ва Уэлс Премер аёллар кубогини қўлга киритиб, ички треблни ютишда ёрдам берган[5].

2019-йил июл ойида Гриффиц Англияга кўчиб ўтди ва ФА аёллар чемпионати жамоаси Чарлтон Атҳлетиc билан шартнома имзолади[6].

Халқаро фаолияти

2014-йилда Гриффитҳс 16 ёшгача бўлган Уэлс ўқув-машғулот йиғинида жамоанинг энг ёш аъзоси сифатида қайд этилди, у бошқлардан икки ёшга кичик бўлган[2]. Икки йил ўтгач, у 15 ёшида 17 ёшгача бўлганлар жамоасига чақирилди[1][7].

Гриффитҳс 2017-йилда Уэлс терма жамоасига чақирилган эди. У 2019-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Уэлс терма жамоаси Қозоғистон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда дебют қилган.

Ютуқлар

Cардифф Мет. Ладиэс

  • ФАW аёллар кубоги ғолиби: 2018-19[5]

Шахсий ютуқлар

  • Уэлс Премер-Аёллар Футбол Лигаси йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2017-18[3]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Тегелтижа, Сам. „Ше'с ҳер фоотбалл cлуб'с онлй гирл анд плайс ин а бойс' теам... ноw Алиcе Гриффитҳс ис эхcеллинг ин тҳе ред оф Wалес“. WалесОнлине. Медиа Wалес (22-апрел 2016-йил). Қаралди: 1-июл 2019-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Гирлс' Фоотбаллинг Суccесс“. Ст. Жоҳн тҳе Баптист Счоол (1-октабр 2014-йил). 2019-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Интернатионал реcогнитион фор Cйнcоэд дуо“. Wелш Премиэр Wомен'с Фоотбалл Леагуэ (29-июн 2017-йил). 2019-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июл 2019-йил.
  4. ↑ Жонес. „2018/2019: Wелш Премиэр Wомен'с Леагуэ Сеасон Превиэw“. cлwбпелдроэд.орг (1-сентабр 2018-йил). Қаралди: 2-июл 2019-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 „ФАW Wомен'с Cуп: Cардифф Мет Wомен wин доместиc требле“. ББC Спорт (14-апрел 2019-йил). Қаралди: 2-июл 2019-йил.
  6. ↑ „Чарлтон Атҳлетиc Wомен сигн Алиcе Гриффитҳс“. Чарлтон Атҳлетиc W.Ф.C. (16-июл 2019-йил). 2020-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2019-йил.
  7. ↑ Сандс, Катиэ. „Тҳе гирлс wҳо греw уп то станд он тҳе бринк оф такинг Wалес то тҳе Wорлд Cуп“. WалесОнлине. Медиа Wалес (31-август 2018-йил). Қаралди: 2-июл 2019-йил.