Alicia Aberley
Алиcиа Аберлей (1984-йил 29-мартда туғилган) — ақлий имконияти чекланган австралиялик сузувчи[1]. У 2000-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилиб, бир нечта медалларни қўлга киритган ва бир неча бор жаҳон рекордларини ўрнатган.
| Алиcиа Аберлей | |
|---|---|
|
2000-йил Австралия Паралимпия терма жамоаси портрети | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1984-йил 29-март Риверстоне, Австралия |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
Шахсий ҳаёти
Аберлей 1984-йил 29-мартда Сиднейнинг Риверстоне шаҳарида дунёга келган[1][2]. Унинг оиласи бир неча ўн йиллар давомида Риверстоне шаҳарчасида яшаб келган. Аберлейнинг 2001-йилгача бўлган сузиш фаолиятида оиласининг молиявий имконияти етишмаганлиги сабабли у қатнашган халқаро мусобақаларга бирга бориша олмаган. Аберлей уйида кўплаб медалларини чиройли қилиб қўйишга шароити бўлмагани учун, медаллар кўзга ташланадиган жойга эмас, балки уйнинг турли бурчакларида сақланган[3]. Алиcиа моддий жиҳатдан етишмовчилик бўлмаган оилада ўсган[3].
Аберлей талаба ва журналистдир[4]. У Риверстоне юқори мактабида таҳсил олган[5]. 2000-йилда у Риверстоне юқори мактабида 10-синфни тамомлаган ва 10-синф имтиҳонларини топширган[6].
Аберлей бир ўғилнинг ёлғиз онаси бўлган. Кейинчалик у ўғлини тарбиялашга ёрдам берган инсон билан турмуш қурган. У Амwай компанияси орқали ўзини ўзи банд қилган[4]. Амwай компаниясида ўн саккиз ой ишлаганидан сўнг, у олтин даражадаги ишлаб чиқарувчига айланди[7].
Профессионал сузиш фаолияти



Аберлей 1995-йилда сузишни бошлаган. 1998-йилги миллий чемпионатда у ақлий имконияти чекланган аёллар ўртасида 100 м брасс усулида сузиш бўйича иккинчи ўринни эгаллаган[8]. У Крайстчерчда бўлиб ўтган 1998-йилги Халқаро Паралимпия қўмитасининг сузиш бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида 4х100 м эстафета жамоаси аъзоси сифатида иштирок этиб, жамоадошлари Сиобҳан Патон, Петреа Баркер ва Бернадетте Моррис билан биргаликда олтин медални қўлга киритган[9]. 1999-йилги Телстра Австралия миллий чемпионатида у аёллар ўртасида 100 м брасс усулида сузишда олтин медални қўлга киритган ҳамда жаҳон рекордини янгилаган[1]. 2000-йилга келиб у маҳаллий, штат, миллий ва халқаро каби турли даражадаги мусобақаларда медалларни қўлга киритган. 2000-йилда Паралимпия ўйинлари бошланишидан олдин у Амстердамда ўтказилган сузиш мусобақасида қатнашиб, 100 м брасс ва 200 м эркин усулда сузиш каби бир нечта йўналишларда олтин медалларни қўлга киритган. Худди шу мусобақада у 200 м комплекс усулда сузиш ҳамда 50 ва 100 м эркин усулда сузиш бўйича учта кумуш медалга эга чиққан[3].
Мактаб вакили сифатида Аберлей 2000-йилги Тинч океани мактаб ўйинлари жамоаси таркибида мусобақада қатнашган. Ушбу мусобақа унинг Паралимпия терма жамоасига танланишига ёрдам берган[5].
2000-йилги Ёзги параолимпиада ўйинларида у аёллар ўртасида 100 м эркин усулда С14 ҳамда 200 м комплекс усулда СМ14 йўналишларида иккита кумуш медални ва 200 м эркин усулда С14 ва 50 м брасс усулида СБ14 йўналишларида иккита бронза медалини қўлга киритган[10]. 2000-йилги ўйинларда у медал юта олмаган бошқа бир қатор йўналишларда ҳам қатнашган. Буларга 50 м эркин усулда сузиш (бешинчи ўрин), 50 м чалқанча сузиш (олтинчи ўрин), 100 м эркин усулда сузиш (еттинчи ўрин) ҳамда финалга чиқа олмаган 50 м капалакча (баттерфлай) усулида сузиш киради[11].
Аберлейга Болкам Хиллслик Грег МcWҳиртер мураббийлик қилган[12][13]. 2002-йилда Аберлей 2002-йилги Телстра Австралия чемпионатида иштирок этган. У турли имкониятга эга спортчилар ўртасида 100 м брасс усулида сузиш баҳсларида 01:22.99 натижа билан ғалаба қозонган. Спортчи „Тҳе Ҳилл“ сузиш клуби шарафини ҳимоя қилган[14]. Шунингдек, у 2003-йилги мусобақада аёллар ўртасида 100 м эркин усулда сузиш баҳсларида қатнашган[15].
Аберлей сузиш бўйича бир нечта жаҳон ва Австралия рекордларига эга. Буларга 100 м ва 200 м брасс усулида сузиш бўйича жаҳон рекорди киради. У 50 м, 100 м ва 200 м брасс усулида сузиш бўйича 16 ёшлилар ўртасидаги жаҳон рекордини ўрнатган. Унинг Австралия миллий рекордлари 50 м, 100 м ва 200 м брасс усулидаги масофаларга тегишлидир[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Атҳлете'с Профиле“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ. 2000-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Топ перформерс (2003-йил 14-феврал), с. 68.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „СЙДНЕЙ 2000 ПАРАЛЙМПИC ГАМЕС“. Парлиамент оф Неw Соутҳ Wалес. 2011-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 „ИБО Реcогнитионс“. Амwай. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ 5,0 5,1 „Риверстоне Ҳигҳ Счоол“. Департмент оф Эдуcатион & Траининг, Счоол Спорт Унит. 2012-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ Осборне, Суэ. Сwиммер топс офф а греат еар (2000-йил 6-декабр), с. 79.
- ↑ „Тҳе Чангинг Фаcе оф ИБОс“. Амwай (2009-йил 1-май). 2012-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ Морриссей, Тим; Дихон, Cатриона. Сиобҳан'с 27 wорлд реcордс – анд ше'с онлй 14 / Томорроw'с Чампионс Тодай (1998-йил 6-май), с. 79.
- ↑ Сwимминг (1998-йил 15-октябр), с. 89.
- ↑ „Атҳлете Сеарч Ресулц“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-май.
- ↑ „Тҳе Сйдней 2000 Паралймпиc Гамес“. Аустралиан Институте оф Спорт. 2011-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-октябр.
- ↑ Неw роле фор сwим cоач (2002-йил 24-сентябр), с. 118.
- ↑ Сwимминг фор глорй (2002-йил 5-феврал), с. 096.
- ↑ "2002 Телстра Аустралиан Чампионшипс". Аустралиан Сwимминг 93рд Аннуал Репорт 2001/2002 (Сwимминг Аустралиа): 72. 2002. Арчивед фром тҳе оригинал он 28 Марч 2011. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20110328201850/ҳттп://фуллтехт.ауспорт.гов.ау/фуллтехт/2002/сwимминг/ар_0102.пдф. Қаралди: 9 Оcтобер 2011.
- ↑ „Аустралиан Сwимминг Чампионшипс ресулц“. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2003-йил 27-март). Қаралди: 2011-йил 9-октябр.