Алидада (араб, ал-идода — чизғич) — сонларни кўчирувчи металл чизғич. У бурчак ўлчайдиган астро-номик ва геодезик асбоблар доираси марказидан ўтадиган ўққа ўрнатилиб, икки учига вернер ёки микроскоп жой-лаштирилади. Шулар ёрдамида доира четида кўрсатилган сонларни керакли аниқликда ёзиб олиш мумкин. А. бурча-кларни ҳисоблаш учун хизмат қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил